«Бавария»да икки йил ижара асосида тўп сурган ярим ҳимоячи Хамес Родригес «Реал Мадрид»га қайтади.
Marca’нинг хабар беришича, Хамес фаолиятини А Серияда давом эттиришни хоҳламоқда. Унга «Ювентус» ҳамда «Наполи» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга «Реал» колумбиялик футболчини Англияга сотиб юбормоқчи. Чунки англияликлар футболчи учун Италия клубларига нисбатан юқори маблағ таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 20 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)