Россия беш йил давомида Тожикистон қуролли кучларига 122 миллион долларик қурол етказиб берди, деб хабар берди «Asia Plus».
Қайд этилишича, Тожикистон Россия ва террорчилар фаоллиги жиҳатидан ер юзидаги яна энг қизғин тус олган Афғонистон ўртасида буфер зона ҳисобланувчи давлатлардан биридир. Айнан Афғонистонга Сурия ва Ироқдан минглаб террорчилар кўчиб келган.
«Тожикистон қуролли кучларини модернизация қилиш дастурининг биринчи босқичи 2014 йилдан бери амалга оширилмоқда. Бунда Россия вертолёт, зирҳли техника номенклатураси, артиллериялар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беради. Умумий ҳисобда етказиб бериш режасидан қиймати 122 миллион доллар бўлган нарсалар юбориб бўлинди», — деган Воробев ЭХҲТ (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) форуми йиғилишида.
Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлиги олий таълим муассасаларида тожикистонлик ҳарбийларни ўқитиш давом этмоқда. Ҳозирда у ерда 586 киши ўқимоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 28 май куни қисқа ташриф билан Тожикистонга келиб, президент Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказган эди. Унда томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техника ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилган.
Изоҳ (0)