Ливия миллий армияси Қоҳирага мисрлик энг хавфли террорчи Хишом Ашмауийни экстрадиция қилди.Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ мазкур армия қўмондони Халифа Хафтар Миср разведкаси хизмати раҳбар Аббос Камол билан учрашгани маълум қилинганди.
ЛМА ҳарбий хизматчилари ўтган йил октябрида ватанида террорчилик фаолиятига алоқадорлиги туфайли қидирувга берилган собиқ ҳарбий хизматчи Хишом Ашмауийни Ливияда қўлга олганди.
Миср ОАВлари Ашмауийни энг хавфли террорчи деб атайди. Аввал махсус бўлинмада хизмат ўтаган эркак кейинчалик террорчи гуруҳларга қўшилганди. У йирик терактлар, жумладан, 2017 йил октябрида Ал-Ваҳат ҳудудида Миср ИИБ кучлари отрядига ҳужум амалга оширганликда гумон қилинади.
Ўшанда мазкур теракт 16 нафар зобит ва аскарнинг умрига зомин бўлганди.
Изоҳ (0)