АҚШнинг Флорида штатида бўғма илон унитазга кириб олиб, эркакнинг қўлини чақди, деб хабар берди Sun-Sentinel.
Воқеа 26 май куни содир бўлган. Қайд этилишича, 52 ёшли эркак ҳожатхонага кириб унитаз қопқоғини очган пайтда илон чақиб олган.
Жабрланганга тиббий ёрдам кўрсатилган. Узунлиги 1,2 метр келувчи илон эса ветеринар клиникасига юборилган ва унда инфекция борлиги аниқланган.
Бўғма илон узунлиги 1,2—1,5 метрга етадиган заҳарсиз илондир. У кичик сутемизувчилар ва қушлар билан озиқланади. У одамларга хавф туғдирмайди, шу сабабли уй ҳайвони сафатида боқилади.
Изоҳ (0)