Малайзияда Тэм лақабли 30 ёшли эркак Суматра каркидонининг (Dicerorhinus sumatrensis) сўнгги вакили ўлди, деб хабар берди «Лига Новости».
У 2008 йилдан бери Калимантан оролидаги Табин қўриқхонасида яшаган. Унинг нима сабабдан вафот этгани ҳали аниқланмаган. Бунга буйрак ёки жигар етишмовчилиги сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Қайд этилишича, апрель ойи охирида унинг иштаҳаси пасайиб, камқувват бўлиб қолган эди.
Малайзияда 2015 йилда бу турдаги ҳайвонни ёввойи табиатда қирилиб кетган деб эълон қилган.
Мамлакатда энг охирги қолган урғочи каркидонни сунъий уруғлантириш бўйича қилинган барча ҳаракатлар эса фойда бермаган.
Индонезия ёввойи табиатида 80 тадан кам зот қолган ва уларнинг сони йилдан йилга камайиб бормоқда.
Изоҳ (0)