Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос собиқ рафиқаси Маккензи Безоснинг ўз бойлигининг яримини хайрияга сарфлаши қарорига ўз фикрини билдирди. «РБК»нинг ёзишича, Безос унинг бу ҳаракатидан фахрланишини таъкидлаган.
«Меккензи хайрия соҳасида ажойиб, мулоҳазали ва фойдаси тегадиган инсон бўлиш ниятида. Мен у билан фахрланаман», — деган Безос ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Меккензи ўз бойлининг ярмини хайрияга сарфлашга қарор қилгани ҳақида 28 май куни маълум бўлган. Унинг исми The Giving Pledge («Хайрия қасамёди») сайтида пайдо бўлган бўлиб, улар орасида Майкл Блумберг, Дэвид Рокфеллер, Марк Цукерберг ва Илон Маск ҳам бор.
«Менинг улушимга мос бўлмаган миқдорда пул бор бўлиб, уни бўлишишим мумкин. Менинг хайрияга бўлган муносабатим бундан кейин ҳам мулоҳазали бўлади», — деган у.
Январь ойида Forbes баҳолаши бўйича бойлиги 139,6 миллиард долларни ташкил этувчи Жефф Безос 25 йиллик турмушдан кейин ажрашишини маълум қилган ва унинг рафиқаси Amazon’нинг деярли 36 миллиард долларига эга бўлган эди.
Изоҳ (0)