Серхио Рамос янги мавсум оралиғида «Реал»ни тарк этишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Сўнгги вақтларда футболчи билан клуб президенти Флорентино Перес билан муносабатлари ёмонлашди, улар деярли гаплашишмаяпти.
Перес ҳали ҳам Рамосни Европа Чемпионлар Лигасидаги «Аякс»дан қабул қилинган мағлубиятда айбламоқда. Испаниялик эса бундан норози.
Бундан ташқари 33 ёшли ҳимоячи ёзда «Реал» уни ҳеч қандай қаршиликларсиз бошқа клубга бериб юборишига ишонмоқда.
Рамосга бир қатор Европа клублари ва Хитой клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда. Аммо «Қироллик клуби» раҳбарияти жамоа сардорини текинга қўйиб юбормоқчи эмас.
Перес ҳамда Рамос ўртасидаги дастлабки келишмовчилик март ойида клубнинг Европа Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг юзага келди. Президент «Аякс»га қарши ўйиндан сўнг жамоанинг кийинишхонасига кириб, футболчи билан суришиб кетганди. Рамос ўшанда Пересга клубдан кетиш билан таҳдид қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)