• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистондаги энг баланд гидротехника иншооти барпо этилмоқда (фото)

    Пском дарёси тўлиқ Ўзбекистон ҳудудида шаклланадиган йирик сув ўзанларидан бири ҳисобланади. Бироқ Чотқол ва Кўксув дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлган ушбу қайта тикланувчи энергия манбаи ҳали етарлича ўзлаштирилмаган. Шу боис «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти томонидан дарёнинг юқори қисмида улкан гидротехника иншооти бунёд этилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Мутахассисларнинг айтишича, «Чорвоқ» гидроэлектр станциясидан қарийб 50 километрда тепаликда бунёд этилаётган «Пском» сув омборининг тўғони 195 метрни ташкил этади. Бу мамлакатдаги энг баланд тўғон, деганидир. Иншоотнинг эни ҳам, бўйи ҳам 1000 метрга чўзилиб, 520,8 миллион куб метр сув сиғимига эга бўлади. Натижада иншоот қошида ишга тушириладиган «Пском» гидроэлектр станциясини тўлиқ сув билан таъминлайди. Негаки, ундан олинадиган самарали сув ҳажми 486,5 миллион куб метрга етади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Айни пайтда Бўстонлиқ туманининг Курдухтар қишлоғида қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Бунда иш вахта усулида уч сменада ташкил этилиб, 3000 нафар қурувчи ва мутахассислар, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Украина, Беларусь Республикаларидан келтирилган 280 та замонавий техника воситалари жалб этилгани айни муддао бўлмоқда. Масалан, кран 75 тоннагача юк кўтарса, БелАЗ оғир юк машиналари 45 тонна юк ташишга мўлжалланган. Бурғилаш техникалари эса портлатишсиз тоғ жинсларини тешиб ўта олади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Таъкидлаш керак, ГЭС «Гидропроект» акциядорлик жамиятининг юқори малакали мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилмоқда. Унинг қурилишга 2018 йилда геология-қидирув ишлари билан бир пайтда киришилган эди. Натижада бугунги кунга қадар 24 километрлик автомобиль йўли, 200 дан ортиқ техникаларга хизмат кўрсатадиган автожамланма, ишчилар учун ётоқхона қурилди. Шунингдек, 1800 метрлик туннелнинг 1700 метри қазиб бўлинди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Туннел бир пайтнинг ўзида икки томондан қазиб келинаётгани туфайли иш суръати тезлашиб, ўртадаги 100 метрлик масофа қолди, холос, — дейди «Тўпаланг HPD Water Constructions » давлат унитар корхонаси раҳбарининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Амондулла Шукуров. — Уни ҳам тез орада ёриб ўтиб, туннелларни бирлаштирамиз».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Тоғнинг чамаси 80—100 метр остидаги туннел ичи худди ер ости йўлларини эслатади. Кенг ва ёруғ. Улкан юклагич бемалол ҳаракатланиб, тўпланган тоғ жинсларини юк автомобилларига ортади. Шундан сўнг ишчилар ерга бетон ётқизади. «Тўпаланг HPD Water Constructions» давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Ражабали Шариповнинг айтишича, туннел ўта мустаҳкам қилиб қурилмоқда. Бурғиланган қисмида тоғ босими ҳисоб олинган ҳолда, 40 сантимергача темир-бетон ишлари пешма-пешма бажарилмоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Туннел тўлиқ қазиб бўлингач эса ичига диаметри 6,5 метр, қалинлиги 20 миллиметрга тенг пўлат қувур ётқизилиб, унинг атрофига яна 65 сантиметр бетон қуйилиб, мустаҳкамланади, — дейди у. — Унинг тугаган қисмида, кўриб турганингиздек, Сув чиқариш иншооти биноси қуриляпти. Ҳадемай, улар битгач, дарё суви туннел орқали ўтказилиб, сув омбори қуришга кирамиз».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Майдонга туташ жойда кўчма шағал саралаш ҳамда бетон қориш заводлари қурилганидан сўнг иш жаддаллашиб кетди. Энг муҳими, бетон таннархи 30—40 фоиз арзонлашди. Негаки, илгари қум ва шағал 90 километр олис масофадан олиб келинарди. Энди бунга ҳожат қолмади. Шу ердаги карердан олинаётган шағал сараланиб, соатига 200 тонна қурилиш ашёси ишлаб чиқарилмоқда. Ўз навбатида, у туташ заводга узатилиб, соатига 100 куб метр бетон қорилмоқда. Пировардида қисқа давр ичида жами 50 минг куб темир-бетон, 10 миллион куб метр ер ишлари бажаришга муваффақ бўлинди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    404 мегаваттли «Пском» ГЕС ҳали Угом-Чотқол тоғлари бағридаги улкан бунёдкорлик ишларининг бошланиши, холос. Пском дарёнинг юқори ва қуйи қисмида яна иккида ГЕС қурилиши мўлжалланган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 450 мегаваттга тенг бўлади. Кўплаб доимий иш ўринлари яратилади. Шу жиҳатлар инобатга олиниб, энергетиклар учун шаҳарча барпо этиш саъй-ҳаракатлари бошлаб юборилди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Ҳадемай, бу сўлим масканда замонавий турар жойлар, болалар боғчаси, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа инфратузилма объектлари тикланиб, фойдаланишга топширилади. «Пском» ГЕС эса 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, у мамлакатда экологик тоза ва арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, Тошкент вилояти аҳолиси ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ушбу ресурс билан барқарор таъминлаш имконини беради.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»
    27.05.2019, 20:53   Изоҳ (0)   40931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги тамаки фабрикасида портлаш юз берди

    27.05.2019, 20:40

    Эверестга кўтарилиш давомида икки ҳафта ичида 10 киши киши ҳалок бўлди

    27.05.2019, 19:35

    Украинада Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш қўзғатилди

    27.05.2019, 18:43

    Афғонистонда «Толибон» жангарилари ҳужуми оқибатида 4 нафар полициячи ҳалок бўлди

    27.05.2019, 16:56

    Афғонистон бош вазирининг маслаҳатчиси ўлдириб кетилди

    27.05.2019, 14:57

    Назарбоев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши фахрий раиси мақомини олди

    27.05.2019, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30

    БМТ бош котиби Ғазодаги очликни сунъий офат деб атади

    Дунё | 22 август, 19:20

    Бош вазирга қўнғироқ қилиш имконияти ва Турдимовнинг устозлиги: Сурхондарё ҳокими билан эксклюзив суҳбат

    Ўзбекистон | 22 август, 19:08

    Ўзбек йўлсозлари тарихда илк марта объектни 48 соатда қуриб фойдаланишга топширди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:55

    Уй бекасидан муваффақиятли тадбиркоргача: ажойиб ғоялари ортидан бойиб кетган аёллар ҳикояси

    Лайфстайл | 22 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.