«Бавария» ярим ҳимоячилари Арьен Роббен ва Франк Рибери «Лейпциг»га қарши кечган Германия Кубоги финалида майдонга тушди (3:0).
Рафинья эса захирада қолдирилди. Opta’нинг хабар беришича, Арьен Роббен, Франк Рибери ва ҳимоячи Рафинья — учаласи мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 1000 та учрашувда майдонга тушди.
36 ёшли француз 425 та, 35 ёшли нидерландиялик 309 та ва 33 ёшли бразилиялик эса 266 та ўйинда «қизиллар» шарафини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, учала футболчининг ҳам аввалроқ жамоадан кетиши маълум қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)