Deнaнг ва Варгас Калифорния штати Стоктонда, технологик жиҳатдан катта ривожланиш бўлаётган, аммо қашшоқлик даражаси юқори бўлган шаҳарда яшайди. Улар Стоктонни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган SEED дастурида иштирок этмоқда. Дастурда 18 ой давомида 130 кишига ойига 500 доллардан берилади, дея ёзади Forum Daily.
Лойиҳа тарафдорлари тажриба ўтказаётган иштирокчилардан пулни яхши бошқаришини хоҳлайди. Улар пулни ҳаётини яхшилаш учун ишлатади, пулли тўловларни сақлаб қўяди ва келажак учун режалар қўяди, бу туфайли Стоктан кичик иқтисодий рағбатга эга бўлади.
SEED Стоктон мери Майкл Д. Таббснинг ва Иқтисодий хавфсизлик лойиҳасининг ташаббуси ҳисобланади. У АҚШда пул ўтказмаларини ривожлантириш ва ўрганиш билан шуғулланувчи таҳлилий марказ ёрдамида фаолият юритади. Ушбу пилот лойиҳада қатнашиш учун бир қанча мезонларга жавоб бериш керак. Яъни, вояга етган бўлиши, Стоктонда яшаши, ўртача иш ҳақи йилига 46 463 доллардан кам бўлиши керак.
SEED ушбу таснифга мос келадиган тасодифий танлаб олинган уй хўжаликлари гуруҳига мактублар юборди, сўнгра хатга жавоб берган шахсларни рўйхатдан ўтказди. Февраль ойида иштирокчилар ойига 500 доллардан ола бошлади. Уларга пулни ўз ихтиёри билан ишлатишга рухсат берилди.
Лойиҳа иштирокчиларидан бири Deнaнг «осмондан тушган пул»дан ҳайратда.
«Мен ҳаражатларимни қисқартира бошладим, — дейди у. — Керак бўлиб қолганда, пулим бўлмаслиги мумкин».
Ҳукуматнинг кўпгина дастурлари одамларнинг пулни исроф қилишга йўл қўймайди, аксинча чекловлар қўяди. Масалан, лобстер, стейк каби егуликлар сотиб олишини хоҳламайди. Лекин тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тўғридан-тўғри пул ўтказмалар одамлар уни исроф қилишига эмас, аксинча тежаб ишлатишига, келажак учун жамғариб қўйишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)