Яқин кунларда Тошкент шаҳар Учтепа туманининг Лутфий кўчаси бўйлаб 2 километрлик йўлда кенглиги 13 дан 16 метргача бўлган янги сайилгоҳ очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманига амалга оширган ташрифидан сўнг, туманда янгиланишлар бошланди. Тез орада Лутфий кўчаси бўйлаб сўлим сайилгоҳ ташкил этилади. Унда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун айвонлар ўрнатилади, таомланиш учун шароит яратилади, болалар ўйингоҳлари қурилади, спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари билан шуғулланиш ҳамда скейт учиш учун алоҳида майдонлар барпо қилинади. Кичик фавворалар ўрнатилади, шунингдек, ҳудуднинг бадиий безаклари ҳам замонавий ва ўзига хос бўлиши таъминланади.
Изоҳ (0)