ЎзА Тошкентнинг бой савдогари томонидан «Оқ пошшо» даврида қурилган масжид тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳани суратга олди.
Бир вақтлар масжидни мустамлака зулмидан асраб қолиш учун ундаги ислом шиорлари яъни гумбаз, минора ва нақшли шифтлари беркитилган.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг турли миллатлар учун коммунал уй сифатида ҳам хизмат қилган.
«Биз назарда тутаётган масжидда бир вақтлар ҳатто аёллар жамоат бўлиб намоз ўқиган. Ҳозир ҳам Тошкентга келган мусулмон аёл сайёҳлар намозларини ўша ерда адо қилишлари мумкин. Масжид имом-хатибининг далолат беришича, масжид бироз таъмирталаб ва аёлларга таҳоратхоналар қуриш учун ёрдам кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)