Россия Федерациясининг Богородск шаҳри яқинида жойлашган «Нижний Новгород халқаси» пойга йўлида Россия «Халқа» чемпионатининг навбатдаги босқичида Ravon Racing Team жамоаси ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ravon Racing Team жамоаси пойгага махсус тайёрланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган иккита Ravon Nexia R3 автомобилларида «Академия ралли», «С-логистик», «Сувар моторспорт» каби жамоалар билан рақобатлашди.
Мазкур пойгада Ravon Nexia R3 ни бошқарган Ефим Гантмахер «Tуринг лайт» классининг етакчиси, 5 карра Россия чемпиони Владимир Черевандан ғалабани илиб кетди.
Маълумот учун, Ravon Racing Team автомобиллари Самара шаҳрида жойлашган Теаm80 Motorsport Engineering инженерлари томонидан пойга учун махсус тайёрланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)