Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Андижон туманида вилоят ИИБ ва туман Халқ қабулхонаси томонидан сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати

Қабул давомида 52 нафар фуқаронинг аризаси кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарият қисми уй-жой масаласи, болаларни нафақа пули билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, коммунал хўжалиги, бандлик, кредит ва паспорт олиш борасидаги муаммолардан иборат. Улар ҳокимлик, бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди ва аксарияти жойида ечимини топди.

Жумладан, 10 та эҳтиёжманд оилага газ баллонлари берилди. Иш излаб келган 3 нафар аёлнинг бандлиги таъминланган бўлса, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги 6 кишига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни расмийлаштиришда кўмаклашилди. 3 нафар имконияти чекланган шахснинг мурожаати бўйича ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламалари тарқатилди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати

Шунингдек, маҳаллаларни асфальтлаш ва шағаллаш, сув ва табиий газ таъминоти масалалари борасидаги муаммоларни хал этиш борасида чора- тадбирлар белгиланди.

Туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган оилаларга 200 минг сўмдан 500 минг сўмгача моддий ёрдам пуллари тақдим этилди. Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатлар юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, ижроси тегишли маъсулларга юклатилди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида қатнашган 30 нафар ишсиз фуқаронинг 12 нафарига доимий иш ўринларига йўлланма берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар