Ашраф Хўжаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
У бунга қадар Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
ТИҲББ Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси, Экспорт ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармаси, Ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)