23 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Аввалроқ Наманган вилоятининг Чуст туманидаги фермер хўжалиги еридан «ўта шифобахш» сув чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Давлат санитария эпидемиология марказидан маълум қилинишича, дастлабки тезкор текширув натижаларига кўра, артезиан қудуғидан насос орқали тортиб олинаётган бу сув истеъмолга яроқсиз. Сувнинг таркибини чуқур таҳлил қилиш тегишли илмий муассасалар ҳамкорлигида давом эттирилади.
***
Навоийлик аёл 6 яшар боласини 15 млн сўмга сотаётганда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
***
Озарбайжон президентининг катта қизи Лайло Алиева Самарқандга келди.
У Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Улуғбек обсерваторияси ва Бибихоним масжиди билан танишишга улгурди.
***
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ишсизлик даражаси энг юқори эканлиги маълум қилинди.
Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган. Ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг киши.
***
Бухоро аэропортида 2,5 асрлик қадимий тангани олиб кетаётган йўловчи тўхтатилди.
«Бухоро—Москва» йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро ўзи билан 1750 йилда зарб этилган қадимий тангани олиб кетишга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.
Изоҳ (0)