Уммонлик ёзувчи ва ўқитувчи Жуха Алҳаризий инглиз тилида ёзилган энг яхши асар учун бериладиган Халқаро Букер мукофотининг 2019 йилги соҳиби бўлди, деб хабар берди «Вести.ru».

Фото: «Вести.ru»

Ҳакамлар ҳайъати уммонлик оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилувчи «Самовий жисмлар» китобини мукофотга лойиқ деб топган. Жуха Алҳаризийга совриндан ташқари 50 минг фунт-стерлинг (тахминан 64 минг доллар) миқдорида пул мукофоти ҳам берилган.

Халқаро Букер мукофоти 2004 йилда таъсис этилган ва 2016 йилгача икки йилда бир марта ўтказилган. Шундан сўнг у ҳар йили ўтказилиб келинмоқда.

Мукофотни қўлга киритиш имконияти дунёдаги барча мамлакатлар ёзувчи-шоирларига берилган. Бунинг учун фақат уларнинг асарлари инглиз тилига таржима қилинган ёки Буюк Британияда нашр этилган бўлиши керак.