• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳаёт сифати ўсиши билан аҳоли орасида ва иқтисодиёт тармоқларида электротехника маҳсулотларига талаб тобора ошиб бормоқда. Жаҳон миқёсида бундай товарлар экспорти ҳажми 2 триллион 500 миллиард доллардан ошиб, йилига 10 фоиз ўсиш кузатилмоқда.

    Бу соҳа мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўринга эга. Ички бозор, муассаса ва хонадонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминланган. Ўтган йили, масалан, тармоқ корхоналарида 2 мингдан ортиқ турдаги 9 триллион 600 миллиард сўмлик товарлар чиқарилган.

    Шу билан бирга, соҳага кенг шароитлар яратилганига қарамай, катта миқдорда электротехника буюмлари импорт ҳам қилиняпти. Минтақа бозорида мамлакатнинг экспорт улуши эса етарли эмас.

    Йиғилишда экспорт-импорт конюнктурасини ўрганиш асосида электротехника саноатини ривожлантириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзелтехсаноат» уюшмасига 2022 йилгача ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш ҳисобига импортни оптималлаштириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бунинг учун хом ашёни чуқур қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

    Ҳозирда мисдан тайёрланаётган маҳсулотларнинг 50 фоизидан кўпроғи оддий симдан иборат. Шуни чуқур қайта ишлаб, мис трубкалар, интернет ва алоқа кабеллари тайёрланса, жаҳон бозорида қимматроқ сотилади. Маиший техникалар, қурилиш, саноат ва медицина учун зарур асбоб-ускуналар ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш борасида ҳам салоҳият етарли экани қайд этилди.

    Маҳсулотлар экспортида транспорт харажатларини камайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўламини кенгайтириш, уларнинг таннархини камайтириш масаласи муҳокама қилинди.

    Ишлаб чиқаришда қўлланилаётган кўпгина эҳтиёт қисмлар импорт қилинаётгани, бу таннархнинг қимматлашига олиб келаётгани кўрсатиб ўтилди. Музлатгич ва иситиш ускуналари, компьютер технологиялари, мобил алоқа воситалари, қуёш панеллари ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон корхоналарининг ички бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

    Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзелтехсаноат» уюшмасига янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Ўзбекистон маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда барқарор талабни шакллантириш, давлат харидлари ва саноат кооперациясидан кенг фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, қурилиш, энергетика, ахборот ва коммуникация технологиялари, автомобилсозлик каби тармоқларда ички кооперацияни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Хорижий бозорларга кириб бориш учун ташқи ҳамкорликни ҳам ривожлантириш муҳим. Шу боис жаҳонга машҳур «бренд»лар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

    Ишлаб чиқарувчиларга яратилган шароитлар таҳлил қилинар экан, бу борада эркин савдо зоналари муҳим ўрин тутиши қайд этилди. «Навоий» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналарида янги лойиҳаларни жойлаштириш, «Термиз» эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тармоқни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида замонавий инфратузилмага эга электротехника технопарклари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда берилган топшириқлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    22.05.2019, 14:49   Изоҳ (0)   11185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ Бокуда Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани юзасидан ахборот берди

    22.05.2019, 14:38

    Мирзо Улуғбек туманидаги 211-мактаб ўқувчилари атом технологиялари ахборот маркази билан танишди

    22.05.2019, 14:27

    Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади

    22.05.2019, 14:16

    Чеченистоннинг биринчи президенти туғилиб-ўсган қишлоқ Аҳмад-юрт деб қайта номланади

    22.05.2019, 14:05

    Ўзбекистонда автомобилларни тюнинг қилишга рухсат бериш тўғрисида петиция эълон қилинди

    22.05.2019, 13:44

    ХТВ мактабларга ота-оналардан тилхат олиш бўйича кўрсатма берилмаганини маълум қилди 

    22.05.2019, 13:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.