Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Австралиялик Келли Перрен беш ёшли қизининг суратига қараб уни саратондан асраб қолди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Аёл қизини вспишка ёрдамида суратга олган ва унинг кўз қорачиғи ғалати порлаганини пайқаб қолган. «Мен бунга бирор бир изоҳ топа олмадим. Одамлардан қизимнинг кўзидаги порлашни кўряпсизларми деб сўрасам, улар елка қисишди, чунки у тезда йўқолиб қоларди», — дейди Келли Перрен.

Шундан сўнг аёл шифокорларга мурожаат қилган ва улар қизда ретинобластома — саратоннинг камёб шаклини аниқлаган. Шифокорлар қизнинг кўзини олиб ташлаб, ўрнига протез қўйишга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, ретинобластома 3 ёшгача бўлган болаларда учрайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар