Хитой шимолидаги Байсэ шаҳар округида жойлашган бар томи қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўрт кишига етди. «ТАСС»нинг хабар беришича, яна 87 киши жароҳатланган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Полиция ҳодиса содир бўлишида гумонланувчи етти кишини қўлга олган. Тегров давомида умумий ҳисобда 23 киши сўроқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 700 квадрат метр майдонга эга бинонинг учинчи қаватида жойлашган «0776» номли барда 20 майга ўтар кечаси содир бўлган. Қутқарув операциясига 160 нафар фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ва 22 та махсус техника жалб этилган.
Ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)