Исроил ва Ғазо секторини назорат қилувчи ХАМAS ҳаракати ярим йиллик тинчлик сулҳи ҳақида келишувга эришди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Фаластинликлар Ғазо сектори ва Исроил чегарасида тартибсизликларни тўхтатиш ва чегара бўйлаб 300 метр атрофида оралиқ масофани сақлашга ваъда берган.
Исроил бунинг эвазига секторга дори-дармон киритилишига рухсат бериш, фаластинликлар учун балиқ овлаш ҳудудини кенгайтиришга рози бўлган.
Олдинроқ Исроил ва Фаластин Миср воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишгани билдирилганди.
Изоҳ (0)