Мисрнинг масофадан туриб зондловчи EgyptSat-A сунъий йўлдоши биринчи бор Ер юзасини ўта юқори 4K тиниқлигида видеога олди. Бу ҳақда видеотизимни яратган Британиянинг Sen компаниясига таяниб, Tengrinews хабар берди.
«РКК ‘Энергия’ томонидан ишлаб чиқарилган сунъий йўлдош бортида бўлган Sen 4K форматидаги видео оқимларни орбитадан туриб узатиш тизимини муваффақиятли намойиш этди. Бу космик аппаратдан туриб биринчи бор 4K форматида видео оқимни узатиш тизими ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Тизим олтита видеокамерадан ва компьютердан иборат бўлиб, у камераларни бошқаради ва улар томонидан туширилган тасвирни қайта ишлайди. Sen компаниясининг сайтига жойлаштирилган видеода Ўрта Ер денгизи ва Қизил денгизни кўриш мумкин.
https://www.facebook.com/sen/videos/1148133178700482/
Изоҳ (0)