NASA учун Ой ва Марсни ўзлаштиришга қўшимча маблағ ажратилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Маъмуриятим даврида NASA‘нинг коинотдаги устунлиги тикланмоқда. Биз Ойга қайтамиз, сўнг Марсга йўл оламиз», — дея ёзув қолдирган Трамп Twitter‘даги саҳифасида.
Ажратиладиган қўшимча маблағ миқдори 1,6 миллиард долларни ташкил этиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)