Хитой, бошқа кўплаб мамлакатлар қатори, Ойга ўз одамини қўндириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармасининг Ой ва космик тадқиқотлар маркази бошлиғи ўринбосари Юй Гобин маълум қилган.
«Дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, Хитой ҳам Ойга одам қўндиришни ўйламоқда. Чунки АҚШнинг 1972 йилдаги ‘Апполон-17’ миссиясидан сўнг бошқа ҳеч ким Ойда ўз изини қолдирмаган», — деб таъкидлаган Гобин.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда барча мамлакатларда Ойни тадқиқ этиш бўйича қизиқиш уйғонган, бу борада жуда кўп фикрлар ва дастурлар бор.
Юй Гобин Хитой ҳам бундай имкониятни кўриб чиқаётганини, бироқ бу қисқа вақтда амалга ошмаслигини айтган.
Изоҳ (0)