Испаниялик астрономлар метеоритнинг Ой юзасига тўқнашгани акс этган видеони эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Телескоплардан олинган маълумотлар асосида олимлар метеорит траекториясини белгилаб, парвоз видеосини яратди.
21 январь куни Ойда чақнаш қайд этилган. Олимлар тахмин қилишича, бунга Ер йўлдошига 61 км/соат тезликда бориб урилган метеорит сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, метеоритнинг оғирлиги 45 килограммга яқин бўлган. Портлаш кучи тахминан 1,5 тонна тротилга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)