• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Америкалик олим Кристофер Форт ўзбек тилида мақола ёзди

    АҚШнинг Мичиган университети докторанти Кристофер Форт яқинда ўзбек тилида мақола ёзди. Мақола «Ўзбек тили XXI асрда» деб номланиб, унда ўзбек тилининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилган. Мақола ЎзА томонидан эълон қилинган бўлиб, қуйида у тўлиғича ҳавола этилди.

    Кристофер Ford

    Кристофер Ford
    Фото: ЎзА

    Ўзбек тили XXI асрда

    Мовароуннаҳрда турк тилида биринчи бўлиб ёзмаган бўлса ҳам, Алишер Навоий эски ўзбек тилининг бобоси унвонини қозонган, чунки у биринчи бўлиб турк тилида яхши ёзган. У «Муҳокамат ул-Луғатайн» асаридаги сон-саноқсиз гўзал байтлари билан турк тилининг ҳусни форс тилиникига нафақат тенг, балки айрим жиҳатларда устун чиқади, деб исбот қилган.

    Навоийнинг вафот этганидан беш юз йилдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, унинг сўзлари ва келтирган далиллари ҳали ҳам ўз исботини топмоқда. Биз, албатта, глобаллашаётган дунёда яшаймиз. Ўзбек тилига қараганда жаҳон бўйлаб кенг тарқаган тиллар – масалан, инглиз, француз, рус ё хитой тили кўпроқ ижтимоий ҳаракатчанлик имкониятини беради. Тарих ва мустамлакачилик натижалари шулар — тақдирга тан беришга тўғри келади. Аммо бу замонавий факт Навоий меросига зиён етказа олмайди, чунки Навоий ижод қилган турк тили ва ҳозирги ўзбек тили ўзига хос ҳусн ва лакуналарга эга.

    Ўзбек тилининг ўзига хослиги ҳақида сўз борганда, кўп муаллифлар тилнинг луғатидаги дурларни кўрсатиб ўътадилар. Масалан, «завол» сўзи бошқа тилларда йўқ. Мабодо «завол» ҳақида айтилмаса, ўзбек тилининг беназир мақоллари тўғрисида гапирилади.

    Шахсан мени эса луғавий сўзлар эмас, балки ўзбек тилининг синтаксиси ёки сўзлар тартиби кўпроқ қизиқтиради. Она тили инглиз тили бўлган мендек одам учун ўзбек тилининг сўзлар тартибини ўрганиб олиш жуда қийин бўлган ва бу сўзлар тартиби мени нафақат гапларни бошқача ўйлаб тузишга, балки мен кузатган дунё ва гаплашган одамларга бошқача нуқтаи назардан қарашга мажбур қилади. Ўзбекчада гапирсам, шундай айтишим мумкин, ўзимни бошқа одамдек ҳис қиламан. Бу тилда ўзига хос гўзаллик бор.

    Ўзбек тилининг синтаксисдаги ҳусни мен учун субъэктив ҳиссиёт ҳамдир. Тилдаги сўзлар тартиби қулоққа ёқадиган симметрик куй тузади. Бирон гап «мен»дан бошланса «ман» билан тугайди, «сен»дан эса «сан» билан тугайди ва ҳоказо. Бу табиий симметриядан ўзбекчада ҳар бир гапда тўлалик ё тугаллаш ҳисси бор.

    Ҳазрат Навоий бу хушоҳангликни шубҳасиз сезган бўлса керак, чунки ушбу ўзига хос овоз унинг турк тилидаги ғазаллари ва рубоийларида бетакророна ифодаланади. Навоийнинг ворислари, шу жумладан, мен шуғулланадиган ва асарларини инглиз тилига таржима қилаётган ХХ аср ўзбек адиблари, ўз аждоди меросидан тўла фойдаланишган.

    Тез орада Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи мен инглиз тилига ўгирган таржимамда «Академик Стадис Пресс» томонидан чоп этилади. Чўлпонни таржима қилишга бел боғладим, чунки романнинг биринчи сўзларини ўқишим билан унинг ўзбек тилига хос усули мени ўзига афсун қилиб қўйди. Худди буюк бобоси Навоийдек Чўлпон ўзбек тилининг ўзига хос ифода қилиш имкониятларини тўла тарзда кашф этади. «Кеча ва кундуз» романининг ўзбекча лакуналаридан фойдаланиб, кўзга ташланадиган истиораларидан бири мана бу: «Ой ҳали чиқмаган; фақат кечанинг қоронғисига ўчакишган саноқсиз юлдузлар тепада туриб машъалларини ёндирганлар, худди пешона олдида кўринган энг ёруғ бир юлдуз, пиёз тўғраб ётган келинчакнинг кўзларидай, пирпираб ёнарди». Албатта, бошқа халқларда ҳам пиёз тўғраш кўз ёшларига сабаб бўлиши маълум, аммо бу истиора ўзбек оилаларидаги муносабатларни очиб беради ва шу заҳотиёқ Марказий Осиёдаги маданий ҳаётнинг ўзига хос жиҳатини ифодалайди.

    Глобаллашув жараёнига қарамай, ўзбек тили жаҳон тамаддуни тарихига ўзининг ҳиссасини қўшган тил бўлган ва бўлади. Ўзбек тилининг бадиий сўз усталари — Навоий ва Чўлпондек алломалар жаҳон бўйлаб донг таратишга лойиқ. Мен таржимон бўлиб, уларнинг номларини дунёга танитишда иштирок этишдан хурсандман. Ишонаманки, ҳозирги замон Ўзбекистон ёшлари ўз боболари меросидан фахрланади ва уни дунёга тарқатишдан ифтихор қилади.

    Кристофер Форт, Мичиган университети докторанти (АҚШ).

    Маълумот учун, Кристофер Форт  1988 йили АҚШнинг Миннесота штатида туғилган. 2010 йилда сиёсацҳунослик ва рус тили бўйича бакалавр даражаси билан Мичиган давлат университетини тамомлаган. Оаё давлат университетида магистр даражасини олган.

    Кристофер докторлик ишида ХХ аср рус ва ўзбек адабиётларини қиёслаб, таҳлил қилмоқда. Унинг Толстой ва ўзбек адабиёти ҳақида мақолалари нашр қилинган. Ҳозирда у Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романини инглиз тилига таржима қилиб, чоп эттириш ҳаракатида.

    Кристофер Форт бир неча йил Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини ўрганган. 2018 йилнинг августида Тошкентда ўтган «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги халқаро конференцияда ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди.

    21.05.2019, 17:35   Изоҳ (0)   12375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Беларусь Бош штаб бошлиқлари икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    21.05.2019, 17:23

    Самарқандда дафн маросимлари учун миллионлаб пуллар ноқонуний ундирилган

    21.05.2019, 16:49

    Ўзбекистоннинг энг яхши олийгоҳлари рейтинги эълон қилинди

    21.05.2019, 15:33

    Қаршидан то Гарвард тиббиёт мактабигача. Жамшид Жамбуловнинг қалбларни ларзага келтирувчи ҳикояси

    21.05.2019, 15:10

    Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозларга никоҳ муносабатларидан қатъи назар хизмат кўрсатиши белгиланди

    21.05.2019, 14:46

    Акрамжон Қўчқоров Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

    21.05.2019, 14:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.