Украина президенти Владимир Зеленский Олий радани тарқатиб юборишини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг инаугурацияси вақтидаги нутқида гапирди.
Зеленский қасамёд қабул қилганидан кейин Олий Рада тарқатиб юборилишини маълум қилди. Маросим «Прямой» телеканали орқали трансляция қилинмоқда.
Президент парламентга икки ой муддат берган, парламентдан қатор қонунларни кечиктирмасдан қабул қилишни, Хавфсизлик хизмати раҳбари, бош прокурор ва мудофаа вазирини истеъфога чиқаришни сўраган.
Изоҳ (0)