«Евровидение—2019» халқаро қўшиқ танловининг финал босқичи 18 май куни Тель-Авивда бўлиб ўтади. «Интерфакс»нинг хабар беришича, танловда 26 дан ортиқ мамлакат ғолиблик учун курашади.

Фото: Eurovision.тв

Танловнинг 14—16 май куни ўтказилган икки ярим финал натижаларига кўра, Россия, Шимолий Македония, Нидерландия, Албания, Швеция, Озарбайжон, Дания, Норвегия, Швейцария, Мальта, Греция, Беларусь, Сербия, Кипр, Эстония, Чехия, Авcтралия, Исландия, Сан-Марино ва Словения давлатлари вакиллари финалга чиқди.

Улардан ташқари, танловнинг янукий босқичида саралашда қатнашмайдиган «катта бешлик» мамлакатлари — Германия, Франция, Испания, Буюк Британия ва Италия ҳам иштирок этади.

«Евровидение» — Европа мамлакатлари орасида 1956 йилдан бери ҳар йили ўтказилувчи мусиқий телевизион танлов. У дунёдаги энг машҳур танловлардан бири бўлиб, уни 600 миллионгача томошабин кузатади.