Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим инспектори Д.А.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
«Т.Қ.С» корхонаси раҳбари Т.М. ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонанинг 353,6 миллион сўмлик ва ўғли Э.М.га тегишли «Д.Қ.С» компанияси фаолиятида йўл қўйилган 560,6 миллион сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товланганлиги ҳолати бўйича уларга чора кўрмаслик ва енгиллик бериш эвазига Д.А.нинг хизмат хонасида, унга 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Т.Қ.С» корхонаси раҳбари Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)