• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл қоидаларига киритилган ўзгаришларни аҳолига мукаммал етказиш мақсадида видеоролик тақдим этди

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 9 апрель куни имзоланган 292-сонли қарори билан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Скриншот: YouTube

    Скриншот: YouTube

    Ўзгартирилган қўшимчани кенг оммага аниқ ва мукаммал етказиш мақсадида Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси томонидан видеошарх тайёрланди.

    Хусусан, камералар фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш мақсадида қоиданинг 41-банди биринчи хатбошиси қуйидагича қайта таҳрир қилинди.

    «41. Светофорнинг (реверсивдан ташқари) ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса:».

    Демак эндиликда машинанинг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устида турса ҳам қоида бузилган саналади.

    Шунингдек, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 78-банди иккинчи хатбошиси ҳам таҳрир қилинди. Эндиликда у қуйидаги кўринишда ўқилади.

    «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва пасайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир».

    Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилидан келиб чиқган ҳолда ҳокимликлар ДЙҲХХ билан келишган ҳолда айрим йўл участкаларида тезликни пасайтириши ҳам мумкин. Ҳокимлик томонидан киритилган ўзгартириш йўл белгиларини ўрнатиб, жиҳозлангач амалга оширилади.

    Эндиликда «Аҳоли пунктларидаги иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

    Ушбу ўзгартириш кўча ва йўллар ўтказувчанлигининг ошишига хизмат қилади.

    Агар бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда ҳаракат бўлаги битта бўлиб, ўнг ва чап томонга транспорт воситаси тўхтаганда бошқа транспорт воситалари йўлнинг ушбу қисмидан ўтишига имкон қолмайди.

    89-банд. Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига параллел равишда, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.

    Қоидаларнинг «Чорраҳада ҳаракатланиш» деб номланган бобининг 98-бандига киритилган ўзгариш асосида «Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга».

    Шунингдек, ушбу қоидаларнинг 60-бандида ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши кўрсатиб ўтилган. Бу ўзгариш натижасида ҳозирги кунда айлана бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаси ўнг томондан айланага яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши натижасида айланада юзага келадиган тирбандлик ҳолатлари ва кесишманинг ўтказувчанлигига салбий таъсири бартараф этилади.

    Амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг «Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» деб номланган бобининг 138-бандида бир қатор ҳолларда ва айрим транспорт воситаларига куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни кўрсатувчи чироқларини ёқиб юриш мажбурияти юкланган эди. Масалан, транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганида ёки йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишлитранспорт воситалари чироқларини ёқиб юришлари лозим эди. Эндиликда ушбу банд қуйидаги таҳрирда баён этилди.

    «Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт».

    Бу нарса хавфсизликни таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилди. Сабаби чироқлари ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган транспорт воситаси тез эътиборга тушади. Ҳайдовчи ҳам, пиёда ҳам уни ўз вақтида илғаб олишига имкон кенгаяди.

    Қоидаларнинг «Юк ташиш» деб номланган бобининг 162-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилди.

    «(автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда) юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса»;

    Ушбу бобнинг 164-банди ҳам таҳрир этилди ва транспорт воситаси ҳамда тиркамаларнинг узунлигига ойдинлик киритилди.

    Қоидаларнинг велосипедчиларга тааллуқли 168-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди.

    «рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно)». Эндиликда велосипедчилар рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланишлари тақиқланди. Бу велосипед ҳайдовчилари билан боғлиқ кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

    Булардан ташқари «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 1-ва 2-иловаларига ҳам қўшимчалар киритилди. Бир қатор янги йўл белгилари жорий этилди.

    «Албатта, амалга оширилаётган бу ишларнинг барчаси йўлларимизда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шундай экан ҳаракат иштирокчилари бу ўзгаришларни тўлиқ ўзлаштиришлари ҳамда унинг талабларига амал қилишлари шарт», — дейди Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

    17.05.2019, 12:32   Изоҳ (0)   24713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

    17.05.2019, 12:10

    Шавкат Мирзиёев: Андижонда имконият кўп, иқтисодиёт диверсификация қилинмаган

    17.05.2019, 12:05

    Прокуратура «Экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди» хабарига муносабат билдирди

    17.05.2019, 11:35

    Тошкент вилояти ХТБ «Давр»да эфирга узатилган танқидий лавҳа юзасидан ахборот берди (видео)

    17.05.2019, 11:20

    Фарғонада мактабларга концерт чиптасини мажбуран сотган ХТБ раҳбар ходими лавозимидан озод этилади

    17.05.2019, 10:36

    Ўзбекистонда 3,8 магнитудали зилзила қайд этилди

    17.05.2019, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 30 июн, 19:30

    “Биринчи хонимга кўйлак тикиш катта масъулият”. Диёра Усмонова кийим бренди, ҳаётидаги фожиалар ва асраб олган фарзандлари ҳақида

    Лайфстайл | 30 июн, 19:22

    Европа раҳбарлари НАТО кечки зиёфатида Трампни Россияга нисбатан қаттиқроқ сиёсат юритишга ундади

    Дунё | 30 июн, 19:11

    Польша снарядлар ишлаб чиқаришни беш бараварга оширишни режалаштирмоқда

    Дунё | 30 июн, 19:00

    Сеулда “Калмар ўйини” сериали шарафига парад ўтказилди

    Кино | 30 июн, 18:50

    Ўзбекистонда 843 кишига арзон кредитда машина олиб беришни ваъда қилган 9 киши қўлга олинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:40

    Малика Диананинг кўйлаги аукционда ярим миллион долларга сотилди

    Лайфстайл | 30 июн, 18:30

    Покистонда бомба портлаши оқибатида 13 нафар аскар ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.