Давлат солиқ қўмитасида Корея миллий солиқ хизмати раҳбари Хан Сун Хи бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Икки давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан турли соҳаларда, шу жумладан, таълим ва мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари йўналишида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.
Учрашув якунида Давлат солиқ қўмитаси ва Жанубий Корея миллий солиқ хизмати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)