2019 йил 11 май куни соат 05:30 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг хавфсизлик хизмати галереясида гиёҳванд моддаларни олиб кетишга уринган йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
«Тошкент—Москва» йўналишида учиб кетаётган йўловчи, 37 ёшли И.К. исмли аёлнинг ички кийимига яширилган, 6 дона полиэтилен пакетчаларга ўралган 37,4 г гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.