Калифорнияда истиқомат қилувчи ёш келин-куёв тўй ва холасининг дафн маросимини бир вақтда ўтказишга қарор қилди, деб хабар берди Sputnik.
Ёшлар бу ҳақда ижтимоий тармоқда тегишли пост ёзди. Бу пост ўз ўрнида фойдаланувчиларнинг кескин танқидига учради.
Севишган жуфтлик қариндошининг вафот қилгани учун қайғуда экани, бироқ ўз режаларини ўзгартиришни хоҳламаслигини маълум қилди.
«Биз барчамиз чуқур қайғудамиз, лекин келгуси ҳафтада тўйни бекор қилмаймиз деб ваъда берамиз», - деб ёзди ёшлар.
Уларнинг фикрига кўра, дафн учун кўп харажат қилинади, шунинг учун улар тўйни марҳум холаси билан бирга нишонлашга қарор қилди.
Изоҳ (0)