Эрон ядровий битим бўйича бир қатор мажбуриятларни бажаришни расман тўхтатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, гап Теҳроннинг Эрон ядровий дастури бўйича биргаликдаги кенг қамровли ҳаракат режаси (СВПД) бўйича мажбуриятлари ҳақида кетмоқда.
Таъкидланганидек, бу қадам АҚШнинг ядровий битимдан чиқишига жавоб бўлди.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эронлик ҳамкасби Муҳаммад Javaд Зариф билан учрашувда Эроннинг ядровий битим мажбуриятларини қисқартириш ҳақидаги қарорини тушунтиришни сўради.
Изоҳ (0)