АҚШ ҳарбий ҳаво қўшинларига қарашли RQ-4B-40 Глобал Hawk стратегик учувчисиз бошқариладиган самолёти Россиянинг ғарбий чегараларида разведка олиб борди, деб хабар беради Sputnik.
Хабарда айтилишича, стратегик учувчисиз самолёт Сицилия оролидаги Сигонелла базасидан ҳавога кўтарилган. Москва вақти билан соат 11:45 да самолётни Калининград вилояти чегара яқинида кўришган.
«Соат 13:00 да Эстония ҳудудидан Псков ва Ленинград вилоятлари ҳудудидан разведка парвозини бошлади. Охирги вақтларда хорижий давлат разведка самолётлари ва учувчисиз қурилмалари Россия чегаралари яқинида борган сари кўп пайдо бўлмоқда», — дейилади хабарда.
Ўтган ҳафтада RQ-4B-40 Глобал Hawk учувчисиз бошқариладиган қурилмасини Қрим қирғоқлари яқинида пайқаб қолишган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги Вашингтонни бундай операциялардан воз кечишга чақирганди, бироқ Пентагон буни рад этган.
Изоҳ (0)