2019 йил 13 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил март ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 49 ёшли Ф.К. ва Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 61 ёшли Б.М.лар «Чорсу» деҳқон бозори олдида Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 62 ёшли Б.Т. ва бир нечта шахсларга ЎзР Меҳнат Вазирлиги ҳузуридаги агентликда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 53 000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ф.К. ва Б.М.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)