Президентнинг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қабул жараёни, тест синовлари ўтказилишига оид қатор янгиликлар жорий этилди, деб ёзади UZ24.
Шулардан бири абитуриентнинг 3 тагача бакалавриат таълим йўналишига ҳужжат топшириши мумкинлиги бўлса, яна бири уларнинг ОТМ жойлашган ҳудудга келмасдан туриб, ўз вилоятида кириш имтиҳонларида иштирок этиши. Қарорнинг энг муҳим жиҳатлари ва унинг шарҳи мазкур видеода:
Изоҳ (0)