15 май, чоршанба куни Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати бошланди.

Фото: МОҚ

Ўзбекистонлик спортчилардан биринчи бўлиб -58 кг вазн тоифаси вакили Суҳроб Бобобеков даянга чиқди. У илк жангида эстониялик Александр Галактионовни 24:5 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.

Унинг навбатдаги рақиби ирландиялик Жек Вули бўлади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!