8 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Тезкор тадбир давомида шу туманнинг Муҳаммад Юсуф кўчасида яшовчи Ғ.К, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи М.Мга Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг иҳтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан Мирзо Улуғбек туманида олган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)