• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гитлернинг бункерини ким ҳимоя қилган эди? Эрдўғоннинг асосий хатоси нима? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Туркия АҚШ билан юзма-юз

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Масала Яқин Шарқ экан, АҚШ билан Туркия ўртасида «стратегик ҳамкорлик» тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас, деб ёзмоқда Туркиядаги Milliyet нашри. Минтақавий масалаларда бирлик тугул яқинлик ҳам йўқ. Аксинча, қайси бир муаммони олиб қараманг, икки мамлакат ўртасида баҳс ва келишмовчилик келиб чиқади.

    Яқин Шарқни Америка лойиҳаси бўйича бўлиб олиш борасида Туркия АҚШга розилик бермай келади.

    Баҳсли масалалар

    Биринчи ўринда Сурия. Туркияга Суриядаги «Демократик иттифоқ» партияси ва «Ўзини ўзи мудофаа қилувчи миллий отрядлар» гуруҳини йўқотиш асосий мақсад. АҚШ эса бу партия ва гуруҳларни дастаклаб келади. Кўп ойлардан бери давом этиб келаётган музокараларда АҚШ ва Туркия бир битимга кела олгани йўқ.

    Иккинчиси — Фаластин масаласи. Бу ҳам жиддий келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиб келади, АҚШ бўлса Қуддус ва Голан тепаликлари масаласида Исроил тарафида.

    Учинчиси — Туркия АҚШнинг Эронга нисбатан жорий қилган иқтисодий жазо чораларига қарши ва Эрон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.

    Саудия Арабистони ва БАА масаласида АҚШ ва Туркия бир-бирига қарши. «Мусулмон биродарлар» ҳаракатига АҚШ ва Туркия мутлақо қарама-қарши нуқтаи назардан ёндашади.

    Туркиянинг чақириғи

    Расмий Анқара мустақил сиёсат юргизишга интилиб, минтақада АҚШга қарши чиқишдан ҳайиқмаяпти. Бу эса АҚШ Анқарага стратегик ҳамкор сифатида қарамаслигига олиб келмоқда. Яқин Шарқда АҚШ ва Туркия рақобатчилиги юзага келиб, ҳеч шубҳасиз, фаолият мустақиллиги — имконият масаласига айланмоқда. Иккинчиси борасида Туркия ўзига тўлиқ ишонмоқда.

    Форс кўрфазида қурол жаранг-журунги

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Умуман олганда, президент Дональд Трамп АҚШни дунёнинг жандарми мақомидан халос қилмоқчи эди. Лекин АҚШ, аксинча, дунёнинг айрим қайноқ нуқталаридаги кескинликни янада кескинлаштирмоқда», — деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung нашри.

    Барак Обама ҳукуматидан фарқли равишда, Трамп Исроилни қўллаб-қувватламоқда. Исроил эса Эронни энг катта душман ва таҳдид деб билади.

    Апрель ойининг ўрталарида АҚШ Эрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари ҳаракатини террористик ташкилот деб эълон қилди. Орадан кўп ўтмай, Эрон нефти сотиб олинишини мувофиқлаштиришдан воз кечилди. Натижада Эрондан нефть сотиб олаётган компанияларга иқтисодий жазо қўлланилиши хавфини келтириб чиқарди. Бу ҳам етмаганидай, 5 май санасида АҚШ «Аврам Линкольн» ҳарбий учоқ ташувчи жанговар кемасини ва қирувчи учоқларини Форс кўрфазига юборди. АҚШнинг мазкур ҳаракати очиқ изоҳланмаётган бўлса-да, айтиш мумкинки, Эроннинг Хурмузд кўрфазини ёпишга қаратилган хатти-ҳаракатига жавобдир. Мазкур тор бўғоздан жаҳон нефть ҳажмининг учдан бир қисми олиб ўтилади. Унинг ёпиб қўйилиши нефть нархининг кескин кўтарилишига сабаб бўлади.

    Хуллас, Дональд Трамп олдинги ниятларидан воз кечиб, дунёнинг бир нечта ҳудудларида — Шимолий Корея, Венесуэла, Куба ва Эрон масаласида кескинликни авж олдирмоқда. Бундай ташқи сиёсатдан асосий мақсад Трампнинг келгуси сайловда сайловчилар овозини қўлга киритиш мақсади ҳам бўлиши мумкин. Сайлов марафони эса аллақачон бошлаб юборилган.

    Буюк Британия. Қиролича хонадонида яна бир меросхўр туғилди

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    6 май санасида Буюк Британия қироллик оиласида қироллик фарзанди туғилди, деб ёзади Le Figaro нашри. Кенсингтон матбуот хизмати оммавий ахборот нашрларига маълум қилар экан, «қиролликнинг тўрт фарзанди» Лондондан 30 километр узоқликда жойлашган Виндзор қасрида туғилгани, чақалоқ 3 кило 260 грамм туғилгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Анъанага кўра чақалоқнинг туғилгани ҳақида даставвал қиролича Елизавета хабардор бўлди. Шундай қилиб, Елизавета II нинг эвараларидан саккизинчиси тахтга еттинчи даъвогар сифатида дунёга келди. Бу унга бобоси шаҳзода Чарльз, амакиси Уильям, амакиваччалари шаҳзода Жорж, Луи ва Шарлотта ва ўзининг отаси шаҳзода Гарридан сўнг тахтга чиқиш имконини беради. Бу эса унга қачонлардир олий унвонга сазовор бўлишнинг эҳтимолини йўққа чиқаради ва унинг бошқалар каби меҳнат қилиб кун кўришини англатади.

    Кейт ва Уильямнинг фарзандларидан фарқли равишда, Гарри ва Меганнинг ўғли шаҳзода унвонини олмайди. Чунки қирол Георг V нинг 1917 йилги буйруғига кўра, фақат катта ўғилнинг катта ўғлигина шаҳзода унвонига эга бўлиши мумкин. Лекин 2012 йилнинг декабрида қиролича Елизавета II шаҳзода Уильямнинг барча фарзандлари бир хил мақомга эга бўлиши ҳақида буйруқ чиқарди.

    Яқин кунларда Гарри ва Меган ўз уйига қайтади. Улар боланинг нормал ҳолатда ўсишини исташини маълум қилган.

    Эроннинг ядро битимидан қисман чиқиши Европада қандай акс садо бермоқда?

    Фото: Le Figaro

    Фото: Le Figaro

    Францияда чоп этиладиган Le Figaro нашри АҚШнинг ядро дастури битимидан чиқиши ва Ислом инқилоби қўриқчиларининг қора рўйхатга киритилишига жавобан Эрон ҳозирча битимдан чиқмагани, аммо оғир сув ва бойитилган уран масаласидаги чекловни бекор қилгани ҳақида мақола эълон қилди.

    Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг айтишича, бу Вена битимига мувофиқ келади, чунки томонлардан бири ўз мажбуриятини бажармаяпти.

    Албатта, бу Трампнинг ҳаракатлари билан боғлиқ. Унинг Эронга қарши АҚШ санкцияларини қайта тиклаши Эрон иқтисодиётига салбий таъсир қилмоқда. Чоршанба куни АҚШ президенти Эрон иқтисодиётининг темир, пўлат, алюминий, мис соҳаларига ҳам жазо чораларини эълон қилди. Натижада ўта ўнг форс консерваторларининг барча битимларни бекор қилиш тазйиқи остида қолган Руҳоний ва Эрон раҳбари Али Хоманаий келишилган битимларни бекор қилмоқчи эмас.

    Le Figaro нашрининг ёзишича, Эрон Дональд Трамп ва унинг атрофида тўпланган аксилерончи гуруҳларнинг қопқонига тушмади ва масалани битимни имзолаган давлатлар диққатига ҳавола қилди. Агар бу давлатлар, айниқса Европа 60 кун ичида нефть ва банк соҳасидаги АҚШ санкцияларининг оқибатларига қарши топа олмайдиган бўлса, Эрон ядровий битимнинг бошқа мажбуриятларидан воз кечишини маълум қилди.

    Европа Кенгашининг Эрон масалалари бўйича эксперти Элли Геранмайенинг Twitter’да ёзишича, Эрон кўп босқичли жавоб танлаб, жазо чораларининг иқтисодий оқибатларини юмшатиш борасида Европа ва Хитойга босим ўтказмоқда.

    Эрон тарафида битимни имзолаган давлатларга юборилган хабарларда Теҳрон ўз ерида ушлаб турган миллионлаб афғон қочқинлари ва наркосавдогарлар масаласида ҳам пўписа мавжуд. Бир сўз билан айтганда, Эрон ёлғиз жабрланувчига айланиб қолмоқчи эмас, чунки у барча мажбуриятларини бажарган.

    Бундай дўқ-пўписа ўзини оқлайди деб бўлмайди. Франция, Германия ва Буюк Британия жазо чораларини тиклаши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳатто Хитой ҳам барча тарафлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши лозимлигини таъкидлади. Фақатгина Россия Эронни қувватлаб чиқмоқда.

    Эрдўғоннинг катта хатоси

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Истанбулдаги маҳаллий сайлов натижаларни бекор қилиб, Эрдўғон Туркияда демократиянинг асосий тамойиллари асосига болта урди, деб ёзади Haaretz нашри. Бу ҳокимият қудратини эмас, аксинча, заифлигини, ўсиб бораётган беқарорликни фош қилиш ва ўз кучига ортиқча баҳо бериш бўлди.

    Улкан мегаполисни Эрдўғондан тортиб олган Акром Имомўғли бир неча ҳафта мэрликдан сўнг ўз вазифасидан маҳрум этилди. Истанбул марказида уюштирилган митингда у энг яхши нутқини ирод қилиб, бундан кейинги воқеалар учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. «Ҳеч ким бу мамлакатда демократияни тўсиб қўя олмайди, — деди у. — Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, чунки мен олға юрганимда ҳеч қачон ёлғиз бўлмаслигимни биламан».

    У ўзини Истанбулнинг 16 миллион аҳолиси қўллаётганини, улар учун ишлаётганини айтди. Акром Имомўғли сайлов комиссиясининг қарорини «хоинлик» деб атади ва ўз тарафдорларига умидни сўндирмасликка чақирди. У умидбахш «ҳаммаси яхши бўлади» деган шиор ишлатдики, бу шиор ижтимоий тармоқларда ҳештегли трендга айланди.

    Эрдўғоннинг хатти-ҳаракатига нисбатан халқаро муносабат ҳам тезкор ва кескин бўлди.

    Европа парламентининг Туркия бўйича воизи Кати Пири  Twitter’даги саҳифасида «Эрдўғон мағлубиятни тан олмади ва халқ иродасига қарши бормоқда. Бу Туркияда ҳокимият демократик йўл билан ўтишига ишончни қўпоради», — деб ёзди.

    Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Федерика Могерини Туркия Европа Кенгаши аъзоси сифатида ўз мажбуриятини бузмоқда, деб огоҳлантирди.

    Турк лираси ҳам Эрдўғон қароридан сўнг кескин тушиб кетди: 1 доллар 6,13 лира қийматида бўлиб турибди.

    Имомўғли сайловлар вақтидаёқ Эрдўғон тарафдорларининг босимини бошидан кечирган, аммо ғолиб чиққан эди. Истанбулдаги мағлубият Эрдўғон учун камситилиш бўлди, чунки у айнан Истанбулда 1994 йили мэр сифатида сиёсий кўтарилишни бошлаган эди.

    Эрдўғон 2013 йили Ғози боғидаги норозиликларни бостиргандан кейин қурилиш ишларини ўз тарафдорлари бўлган компанияларга топширган эди. Шу даврдан бери мамлакатда инқироз давом этмоқда ва дабдабали қурилишлар шаҳарни ифлослантирмоқда.

    Истанбулнинг оғизга тушган халқаро аэропорти сармоядорлар учун тубсиз жарлик ва кўплаб ишчилар учун қабристонга айланди. Иқтисодий тушкунлик туфайли Эрдўғон улкан «Истанбул» каналини қазиш лойиҳасидан воз кечишга мажбур бўлди.

    Истанбул сайловларининг бекор қилиниши Эрдўғон партияси «Адолат ва тараққиёт» учун катта зарба бўлиши мумкин. Одамлар ғазабланган ва бунга улар батамом ҳақли. Мухолифат янги сайловларда ғалаба қилиши учун имконият етарли. Эрдўғон ва унинг париясига оғир бўлади.

    Эскерра отряди ёхуд Гитлер бункерини ҳимоя қилган уч юз испан

    Фото: ABC Historia

    Фото: ABC Historia

    СССРга қарши ҳужумга тайёрланар экан, Гитлер унга фуқаролик уруши вақтида кўрсатилган ёрдам учун жавоб қайтаришни сўради. Генерал Франко Германияга ёрдам учун «зангори дивизия»сини юборди. Бу дивизия испаниялик кўнгиллилардан иборат бўлиб, 18 мингдан зиёд шахсий таркибга эга эди. «Зангори дивизия»нинг урушдаги иштироки 1943 йилда тугади. АҚШ ва Англиянинг босими остида генерал Франко ўз кўнгиллиларини ортга чақириб олди, деб ёзади Испаниянинг ABS Historia нашри.

    Лекин советларга қарши курашни давом эттиришни истаган бир гуруҳ испан офицерлари Шарқий фронтда қолиб, 1,5 минг кишидан иборат «Испания кўнгиллилар гуруҳи»ни тузади ва Волхов фронтида жангни давом эттиради. Мағлубиятга учрайвергач, Франко уларни ҳам Испанияга қайтариб олиб келади ва чегараларни бекитиб қўяди. Аммо испан кўнгиллилари турли йўллар билан Германия қўл остида бўлган Францияга ўтиб олади. Бу ерда улардан иккита бўлинма тузилиб, уларни фюрерни қўриқлайдиган Waffen SS дивизиясига қўшиб қўйишади.  Кейинроқ уларни барча чет элликлар хизмат қиладиган Валлон дивизиясига ўтказишади.

    Валлон дивизияси ҳам тор-мор этилгач, Мигель Эскерра Германиянинг турли жойларида урушда қатнашаётган испанлардан ҳарбий бўлинма тузиш ваколатини олади. «Зангори дивизия» фахрийси Эскерра 300 дан ошиқ испанлардан кўнгилли бўлинма тўплайди ва Waffen SS таркибига қўшилади. Мазкур гуруҳ жангларда тоблангани учун совет қўшинларига ўта кучли қаршилик кўрсатади. Кўрсатган хизматлари учун Гитлер Эскеррани ўз бункерида «Рицарлик хочи» билан тақдирлайди.

    Эскерра бўлинмаси доиравий мудофаа ташкил этиб, сўнгги жангларда фюрернинг бункерини охирги дамларгача ҳимоя қилади. 30 апрель санасида Гитлер ўз жонига қасд қилади.

    Немислар таслим бўлгач, испанлар ҳам таслим бўлади ва омон қолганлари ҳарбий асирлар лагерига юборилади. Эскерра эса қандайдир йўллар билан қочиб қутулиб, Испанияга қайтиб келади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    11.05.2019, 09:17   Изоҳ (0)   203077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилиянинг собиқ президенти полицияга таслим бўлди

    10.05.2019, 23:05

    АҚШ илк бор Шимолий Корея кемасини тортиб қўйди

    10.05.2019, 22:55

    Марказий Осиё давлатларининг энг йирик пул бирликлари ва уларнинг АҚШ долларидаги қиймати

    10.05.2019, 20:16

    Журналист Сергей Доренконинг ўлими сабаби маълум қилинди

    10.05.2019, 16:05

    АҚШ Хитой товарларига бож тўловини 25 фоизгача оширди

    10.05.2019, 15:25

    Bloomberg: АҚШ Россияни валютани манипуляция қилувчи мамлакатлар рўйхатига қўшиши мумкин

    10.05.2019, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жейсон Стейтем ва Роузи Ҳантингтон-Уайтли фарзандлари учун АҚШни тарк этди

    Лайфстайл | 13 май, 12:56

    Буюк Британия мигрантларни қабул қилишни камайтиради

    Дунё | 13 май, 12:53

    Vitoр Рейс Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 12:41

    Мексика Googleʼни кўрфаз номини ўзгартиргани учун судга берди

    Дунё | 13 май, 12:34

    Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 12:16

    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

    Реклама | 13 май, 10:30

    Instagram: Косметика ишлаб чиқараётган Муниса Ризаева, Малика Равшанова хонадонида хурсандчилик, Юлдуз Усмонова Ширин Абдуллаевага атаб қўшиқ куйлади 

    Шоу-бизнес | 13 май, 11:59

    Алишер Усмоновни “Дилбар” яхтаси эгаси деб аташ тақиқланди

    Дунё | 13 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.