2018/19 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» «Тоттенҳэм» билан баҳсга киришади.
Бу 2008 йилдан буён биринчи ва мусобақа тарихидаги иккинчи инглизча финал ҳисобланади.
2008 йилда Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида «Манчестер Юнайтед» клуби «Челси» билан ўйнаганди (1:1, пенальтилар серияси — 6:5).
Бундан ташқари инглизча финал 1971/72 йилги мавсум УЕФА Кубогида ҳам юз берганди. Ўшанда «шпорлар» «Вулверҳэмптон»ни мағлубиятга учратганди (2:1, 1:1).
Маълумот учун, «Ливерпуль» ҳамда «Тоттенҳэм» ўртасидаги финал учрашуви 1 июнь куни Мадридда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)