Маре Жардан Франциядан Ҳиндистонга саёҳат қилмоқда. У аллақачон Туркияга етиб келган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Саёҳатчи бир йилдан кейин уйга қайтишни режалаштирмоқда. У тракторига уланган фургонда яшайди.
Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Малкари шаҳри аҳолиси 53 ёшли сайёҳни илиқ кутиб олган. Улар саёҳатчи билан суратга тушмоқда, сафар ҳақида сўраган ва ўз ёрдамларини таклиф қилган. Жарданнинг ўзи ёқимли сайрдан умид қилаётганини айтади.
Саёҳатчининг таъкидлашича, бу унинг ҳаёти ва бундай яшаш унга ёқади. У анчадан бери тракторда саёҳат қилишни орзу қилган.
Сайёҳ 1958 Massey Ferguson моделидаги тракторда саёҳат қилмоқда. У тракторига уланган трейлерида ўзига керакли бўлган ҳамма нарса борлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)