9 май, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида «Арсенал» сафарда «Валенсия»ни мағлуб этди (4:2, илк учрашув — 3:1).
Мазкур беллашувда Лондон клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 3 та голга муаллифлик қилди.
Squawka’нинг хабар беришича, Обамеянг «Арсенал» тарихида Еврокубоклар ярим финалида ҳет-трикка эришган илк ўйинчи бўлди.
Сўнгги бор 2016 йилнинг декабрь ойида Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида «Арсенал» футболчиси Лукас Перес «Базел» дарвозасига 3 та тўп киритганди. Ярим финал доирасида эса ҳеч бир «тўпчи» бу ишни уддасидан чиқа олмаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)