• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳокимларнинг оёғи ердан узилишига сабаб нима?

    Ўзбекистонда ҳокимлар вазифага тайинланганлигидан кўп ўтмасдан «бузила» бошлашига ёки халқ оддийгина айтгандек, оёғи ердан узилишига сабаб нима? Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевга кўра, буни фақат уларнинг шахсий қусурлари билан изоҳлаб бўлмайди, чунки тайинлашдан олдин улар кўплаб текширувлардан ўтади.

    Фото: Zarnews

    Фото: Zarnews

    Бу ҳолнинг асосий сабаби жойларда биринчи раҳбарнинг ҳокими мутлаққа айланишига олиб келувчи шароит ва имконият яратиб қўйилганлигидадир. Улар нафақат аҳолига, балки ўзидан пастда турувчи давлат органлари олдида ҳисоботдор эмас ва танҳо мансаб пиллапоясида ўзидан юқори турувчилар айтганини сўзсиз бажаради. Шундан улар ўз фаолияти давомида «паст»га эмас, доимо «тепа»га қараб иш кўради.

    Одамларни менсимаслик, ўз устидан назоратни йўқотиб, катта-кичик йиғилишларда ўзгаларни камситиш, ҳақоратлаш каби иллатлар баъзи бир ҳокимлар учун одатий ҳолга айланди. Олдинги ҳоким қабул қилган ҳужжатларни, айниқса, ер ажратиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш, ер майдонларини бошқаларга бериб юбориш каби ҳолатлар ҳам талайгина. Бунга истаганча мисол келтириш мумкин.

    Ҳокимлар аҳоли ҳузурига бирор-бир масалани ҳал қилиш учун борса, ўзи билан прокурор ва ички ишлар органи бошлиғини олиб боради. Лекин улар доим ҳам ҳал қилиниши лозим бўлган муаммога дахлдор бўлмаслиги мумкин. Кўпчилик гувоҳ бўлган бўлса керак: ҳовли-жойни бузиш, фермерни топшириқни вақтида бажармадинг деб тергаш, бир тадбиркор мулкини бошқаси фойдасига олиб қўйиш лозим бўлган пайтда ҳоким ёнида ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбари ҳозир бўлади. Давлат бошқарув органи раҳбари ҳатто ноқонуний ҳаракат қилган пайтда улар — қонун посбонлари жим туради.

    Кейинги бир-икки ой ичида ОАВда Пастдарғом тумани ҳокими билан боғлиқ бир қатор маълумотлар эълон қилинди. Улардан янги тайинланган ҳокимнинг бир фермердан балиқчилик хўжалигини олиб қўйиб, бошқа тадбиркорга бераётганлиги, ўша фермерни ҳақорат қилганлиги, унинг хотини эрини ҳимоя қилиш мақсадида гапирмоқчи бўлганида, ўша ерда ҳозир бўлган ИИБ ходими унга аралашмасликни талаб қилганлиги каби салбий ҳолатларни билиб олдик.

    Биз ўзимизнинг ҳақли талабимизга жавобан масъул шахсларнинг ҳокимни қалқон қилишини кўп кўрганмиз, аниқроғи эшитганмиз. Ана шу амалдорлар «ҳоким айтди», «бу ҳокимимизнинг топшириғи», «ҳокимимиз шундай буйруқ бергандан сўнг сиз ҳам, биз ҳам нима қила олардик?» каби сўзлари билан ҳудуд биринчи раҳбарининг қонуний ёки қонунга зид талабини бажаради.

    Адолат юзасидан гапириладиган бўлса, ҳамма ҳоким ҳам сўконғич ва уронғич эмас экан. Маданиятли ва маънавияти юқори бўлган, бошқаларни камситишдан ўзини сақлай оладиган раҳбарлар ҳам оз бўлса-да, бор. Масалан, анча йиллар прокуратура тизимида ишлаган, сўнгра 15 йилдан кўпроқ вақт давомиди учта туманга ҳоким бўлган Баҳодир Саъдуллаевнинг сўкинганини ҳеч ким эшитмаган.

    Ёки Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ҳам ёмон сўзлардан ўзини тийиб тураётган раҳбарлардан. У вазифага янги тайинлангач, шаҳар фаоллари билан бўлган учрашувда шундай деган эди: «Самарқанд азалдан маданият ва маърифат ўчоғи бўлган. Бу ерга сўконғич раҳбар ярашмайди, бу эски маънавият ўчоғи қўпол сўзни кўтаролмайди». Ўшанда янги ҳоким ҳар бир раҳбардан фақат унинг эгаллаб турган мансабидан келиб чиқадиган вазифаларнигина бажаришни талаб қилишини таъкидлаган эди: «Ҳар бир киши ўз зиммасидаги юмушни вақтида бажарса, олам гулистон. Акс ҳолда, бундай раҳбар кимга керак? Сўкиш билан бундайларни тузатиб бўладими?»

    Шу вақтгача вазиятни ўнглаш мақсадида ҳокимларни алмаштириш тартиби амал қилиб келмоқда. Авваллари вилоят ҳокимлари ҳар уч-тўрт йилда ўзгариб турса, охирги йилларда уларнинг «ҳукмронлик» даври олти ой билан чекланаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Туман ва шаҳар ҳокимларининг вазиятини бундан яхшироқ деб бўлмайди.

    Демак, бу ерда гап фақат биринчи раҳбарнинг шахсий қусурида эмас. Ҳудуд миқёсида раҳбар қўлига чекланмаган ҳокимият бериб қўйилганлиги уларни ўша ҳудуднинг мутлақ ҳокимига айлантириб қўймоқда. Бошқарув тизимини ўзгартириш орқали бу камчиликни тузатиш, ҳокимлар масъулиятини ошириш ва ҳисоботдорлигини таъминлаш мумкин бўлади.

    Маҳаллий давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш учун бу борада илгарилаб кетган давлатлар тажрибасини ўрганиш аҳамият касб этади. Масалан, демократик мамлакатларда давлат бошқарувининг барча бўғинларида ўзаро тийиб туриш ва қарши таъсир этиш (инглизчада checks and balances) тизими самарали амал қилади. Бу тизим манфаатлар мувозанатини сақлаб туришнинг муҳим омили саналади.

    Ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий тамойили ҳаётга жорий этиш учун бизда ҳам халқ депутатлари вилоят (шаҳар, туман) кенгашлари ҳокимнинг бошқарувидан чиқарилиши лозим. Ҳоким фақат ижроия ҳокимиятининг раиси бўлиб қолмоғи шарт. Унинг ваколатига нималар кириши аниқ белгилаб қўйилиши зарур. Халқ депутати кенгашини бошқа киши бошқарсин. Ҳоким кенгаш олдида мунтазам ҳисобот бериб турсин.

    «Ҳоким» атамасини ҳам ўзгартириш керак. Вилоят, туман, шаҳарнинг биринчи раҳбарини «ҳоким» эмас, «раис» деб аталса. Масалан, «Самарқанд шаҳар ҳукумати раиси».

    Демократик мамлакатларда аҳоли муаммоларининг 80 фоизи маҳаллий давлат органлари даражасида ҳал бўлар экан. Биз ҳам қачонлардир шунга эришармиз?! Бу ҳақда кўп гапирмасдан, ҳаёт тажрибаси асосида билдирилган иккита фикрга қулоқ тутайлик. Улардан бирини машҳур ёзувчи, иккинчисини бошқариш тизимини ичидан билган АҚШ президенти айтиб ўтган.

    Агар Бернард Шоу «Умуман айтганда, ҳокимият одамларни бузмайди, аҳмоқлар ҳокимиятга чиқса, ҳокимиятни бузади» деган бўлса, Томас Жеферсон «Бошқариш санъати бор-йўғи ҳалол бўлиш санъатидан иборатдир» деган экан.

    10.05.2019, 11:50   Изоҳ (0)   48415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда давлат тилини ривожлантиришга масъул идора ташкил этиш ва умуммиллий диктант ўтказиш таклиф қилинмоқда

    10.05.2019, 11:30

    Ўзбекистонда неча киши пенсия ва ижтимоий нафақа олиши маълум қилинди

    10.05.2019, 10:53

    ТИВ Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик талаба иши бўйича изоҳ берди

    10.05.2019, 08:40

    Нурободда 28 метрли давлат байроғи ўрнатилди

    10.05.2019, 08:10

    «Водители Намангана» Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган махсус акция ўтказди (фото)

    09.05.2019, 22:35

    Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида сув узатилиши вақтинчалик тўхтатилади

    09.05.2019, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.