«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг «Барселона»га қарши жавоб учрашувида дублга эришди (4:0, илк беллашув — 0:3).
Нидерландиялик ўйиннинг 54 ва 56-дақиқаларида Марк Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани икки бор ишғол қилди. Таъкидлаш жоиз, у 46-дақиқада ҳимоячи Эндрю Робертсон ўрнига захирадан майдонга тушганди.
Gracenote Live’нинг хабар беришича, Вейналдум мусобақа ярим финалида захирадан майдонга тушиб 2 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)