Франциянинг Кре-ан-Белдон коммунасида синфлар қисқартирилишига қарши бўлган ота-оналар 15 та қўйни ўқувчилар сафига қўшди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Le Parisien

Синфларни қисқартириш зарурати ўқувчилар сони камайиши билан изоҳланган. Ота-оналар, ўз навбатида, бу чора синфларда ўқувчиларнинг ўртача сони кўпайиши ва таълим сифати пасайишига олиб келишидан шикоят қилган.

Натижада маҳаллий фермер мактабга 15 та қўзини етаклаб келди ва улар таълим муассасаси ўқувчилари рўйхатига киритилди. Қўзиларнинг ҳар бири туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга. Мазкур акцияни минтақа мери Жан-Луи Маре ҳам маъқуллаган.