Истанбулда Адолат ва ривожланиш партиясининг (АРП) номзоди ютқизган сайлов натижаларига бекор қилинди, деб хабар беради Anadolu.
Шаҳар мерларини тайинлаш бўйича сайлов натижаларини бекор қилиш қарори Туркия Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинди. Жорий йилнинг 23 июнь куни қайта овоз бериш жараёнлари ўтказилади.
Истанбул ва Анқарага мер тайинлаш бўйича сайловлар 31 март куни ўтказилганди. Истанбулда мухолифат Республика халқ партиясининг номзоди Акрам Имомўғли ютиб чиққанди. У Эрдўғоннинг партиядоши — собиқ бош вазир ва парламентнинг экс-спикери Биноли Йилдиримни ортда қолдирган.
Анқара, Истанбул ва Измирдаги натижалар эълон қилингач, АРП сайловда қўпол хатоликларга йўл қўйилганини маълум қилиб, маҳаллий сайловлар натижаси юзасидан арз қилган эди.
Изоҳ (0)