• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабдаги машмаша: Нишон туманидаги мактаб ўқитувчилари директорнинг боқибеғамлигию, ўринбосарнинг пул йиғдисидан чарчашганини айтишмоқда

    «Дарё» таҳририятига йўлланган галдаги мурожаат бир гуруҳ таълим фидойиларидан. Уларнинг айтишича, Нишон туманидаги 35-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг айни кунда ҳаловати йўқолган. Мурожаатчи ўқитувчилар мактаб директори Холмурод Шотўраевнинг йиллаб мактабга келмаслигию, «ўзим хон кўланкам майдон» қабилида иш юритаётган ўринбосари Ойнахол Мардонованинг пул йиғиши хиқилдоғига келганини айтишмоқда. Энг ёмони таълим масканида юз бераётган адолатсизликларга туман халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари ҳам шунчаки томошабин бўлиб туришдан нарига ўтмаётганини билдиришган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири мурожаатчиларни қийнаётган масалаларни ўрганишга уринди.

    Мурожаатчиларнинг муаммони ўрганишга киришган «Дарё» мухбирига маълум қилишларича, халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг 2018 йил 26 декабрдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига асосан ташкил этилган кузатув кенгаши фаолияти мактаб раҳбариятига ёқмаган. Энг асосий муаммолар ана шу Кузатув кенгаши ўз фаолиятини бошлаганидан сўнг кўриниш бера бошлаган.

    — Халқ таълими вазири буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 26 январь куни мактабда туман халқ таълими бўлими мудири Жаҳонгир Холмуродов раислигида йиғилиш ташкил этилди, — дейди мактаб Кузатув кенгашининг айни дамдаги раиси Камол Исоров. — Йиғилишда мактаб ота-оналар қўмитаси раиси, аъзолари ва 155 нафар ота-она иштирокида аъзолари 7 нафар кишидан иборат Кузатув кенгаши сайлаб олинди. Ана шундан сўнг Кузатув кенгаши ўз фаолиятини бошлади.

    Бу орада туман халқ таълими бўлими мудири Жаҳонгир Холмуродов Кузатув кенгашига мурожаат қилиб, мактаб директори ва унинг ўринбосари Ойнахол Мардонова фаолиятидан норозилик кўпайганлигини билдириб, кенгашдан ваколат доирасидан келиб чиққан ҳолда муносабат беришини сўрайди. Кузатув кенгаши мактаб директори ва ўринбосарининг ўз ишига нолойиқ эканлигини билдиргач, ўринбосар Ойнахол Мардонова мудир томонидан ишдан олинади. Аниқланишича, Ойнахол Мардонова уни ишдан бўшатган мудирни судга берган ва айни дамда суд қарорига кўра, ўз ўрнига тикланган.

    Камол Исоровга кўра, катта ўзгаришларга қўл ураётган Кузатув кенгаши фаолияти мактаб раҳбарияти ва нафақага чиққан педагог Абдусамад Маллаевга хуш келмайди.

    Камол Исоров.

    Камол Исоров.
    Фото: «Дарё»

    — Кузатув кенгаши ўз фаолиятини бошлагач, мактаб директори Холмурод Шотўраевнинг сурункали тарзда ишга келмаслиги ва мактабда бўлаётган адолатсизликлар, яъни мактаб биноларининг ижарага берилиши ва ижара пулларининг тўғридан-тўғри директор чўнтагига тушиши каби ҳолатлар ҳақида ўргана бошладик, — дейди Камол Исоров. – Табиийки, бу мактаб раҳбариятига ёқмади. Шунинг учун ҳам нафақага чиққан, ўз вақтида директор ўринбосари бўлиб ишлаган Абдусамад Маллаев ишга аралашиб, Кузатув кенгашини тарқатиб юбориш ҳаракатига тушди.

    Бизга тақдим этилган ҳужжатга кўра, 2019 йил 26 январда бўлиб ўтган йиғилишда Кузатув кенгаши раислигига 92 та овоз олган Ойдин Ҳимматқулова эришган бўлса, 71 та овоз олган Дилафрўз Зоирова кенгаш котиблигига сайланган. Аммо Кузатув кенгаши аъзолари орасида Низомда назарда тутилганидек, мактабнинг собиқ битирувчилари ва нафақага чиққан ўқитувчи йўқлиги боис ҳам бу норозиликка сабаб бўлади. Шу сабабдан ҳам нафақадаги педагог Абдусамад Маллаев Кузатув кенгаши фаолияти ноқонунийлигига урғу беради.

    Камол Исоров ва мурожаатчиларнинг маълумот беришича, мактаб раҳбариятининг қинғирликлари ҳақида сўз очаётган Кузатув кенгаши мактаб раҳбариятига хуш келавермагач, раиси коллеж ўқитувчиси Ойдин Ҳимматқулова ҳамда котиби Дилафрўз Зоировалар мактаб директорининг укаси Илҳом Шотўраев тазйиқи остида қолади.

    — Илҳом Шотўраев Ойдин Ҳимматқулованинг турмуш ўртоғига бориб, «аёлинг ундай қилаяпти, аёлинг бундай қилаяпти» деявергач, Ойдин опа ўзига тинчлик кераклигини Кузатув кенгаши раислигидан олишимизни сўради, — дейди Камол Исоров.

    Маълум бўлишича, Кузатув кенгаши фаолиятига нисбатан норозилик ва кенгаш раисининг ишдан бош тортиши сабаб 2019 йил 23 февраль куни такрорий тарзда кузатув кенгаши таркиби сайлаб олинади. Бу сафар Низомга кўра мактабнинг собиқ битирувчиси, нафақадаги педагог ҳам бўлган 9 кишидан иборат кенгаш раислигига Камол Исоров сайланади.

    Такрорий тарзда сайлаб олинган кузатув кенгаши ҳам диққатини яна ўша мактаб раҳбариятининг масъулиятсизлигига қаратади. Мактаб биносидан фойдаланаётган сартарош, ошпаз ва суратчи ижара учун келишилган 150 минг сўм пулдан 50 минг сўмини ижара марказига, қолган 100 минг сўм нақд пулни эса мактаб директори чўнтагига тўлаётганини аниқлаштиради.

    Фото: «Дарё»

    Кузатув кенгашининг мактабда фаолият юритаётган сартарош, суратчи ва ошхона ходимлари 150 минг сўм ижаранинг 100 минг сўмини директорга нақд шаклда тўлаши ҳақидаги айблови қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида, сартарош Адҳам Бобоёров, сураткаш Фарруҳ Эргашев ва ошпаз Шоира Тилововалар билан гаплашганимизда улар ҳақиқатдан ҳам ойига 150 минг сўм тўлашга келишилганини, 100 минг сўмни эса нақд шаклда директорга, директор йўқ пайтларда ўринбосар Улашовга тўлашини билдирди.

    Кузатув кенгаши шу каби маълумотларни қўлга киритгач, туман халқ таълими бўлимига мактаб раҳбарини ижтимоий муҳитни издан чиқарганликда айблаб, доимий равишда касаллик варақасида бўлишини айтиб, раҳбарликка номзод сўрайди.

    Бошлиқсиз қолган туман халқ таълими бўлими (маълум бўлишича мактаб кузатув кенгаши фаолиятига хайрихоҳлик билдирган мудир Жаҳонгир Холмуродов иши айни пайтда судда бўлганлиги боис, ишдан четлатилган) эса мактаб Кузатув кенгашининг ушбу сўровига нисбатан сукут сақлашни лозим топади. Сукут онлари жуда узоқ давом этгач, кенгаш раиси Камол Исоров вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари «эшигини қоқади».

    — Бошқарма бошлиғи ўринбосари Мақсуд Панжиевнинг ўзи мактабимизга келиб ҳолатни ўрганиб кетди, аммо натижа йўқ, — дейди мактаб ўқитувчиси Дилором Боймуродова. – Панжиев бизга директорнинг ҳам бола-чақаси бор-ку, сизларнинг бир оғиз гапингизни деб ишдан бўшатиб юборолмаймиз-да, деди. Энг ёмони директор умуман ишга келмаслигини, мактаб раҳбарсиз қолиб кетганини туман халқ таълими бўлими ҳам, бошқарма масъуллари ҳам яхши билади-ку? Нега энди боқибеғам раҳбарнинг бу қилмишига жим қараб туришади?

    Кузатув кенгаши раиси Камол Исоров бошқарма бошлиғи ўринбосари Мақсуд Панжиевнинг келиши ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмагач, бошлиқнинг ўзига ёзма тарзда мурожаат қолдиради. Мурожаатида мактаб директори умуман ишга келмаётганини, Кузатув кенгаши хулосасига кўра директор ишига нолойиқлигини билдиришганини ва директорликка номзод бериш ишлари пайсалга солинаётганини билдиради. Аммо минг таассуфки, бу ёзма мурожаат ҳам жавобсиз қолади.

    Мактаб ўқитувчиси Дилором Боймуродованинг маълумот беришича, мактаб директори жамоага охирги маротаба 2018 йил 6 ноябрь куни кўриниш берган. Ўшандан буён мактаб директорсиз фаолият юритмоқда. Камол Исоров эса директор жорий йил 28 январь куни ҳам мактабга бир келиб-кетганини қўшимча қилди.

    Бошқарма ходими, Нишон тумани «куратори» Шавкат Файзиевнинг айтишича, мактаб директори Холмурод Шотўраев 2018 йил 6 ноябрдан эътиборан касаллик варақасида.

    — Директор ҳар ой ҳар хил касалликларини рўкач қилиб, касаллик варақасини очтириб, даволанишда юрибди, — дейди Шавкат Файзиев. – Бундай пайтда эса ходимни бўшатолмаймиз.

    Камол Исоров ва Дилором Боймуродоваларнинг директор умуман ишга келмаслиги, 2018 йилнинг 6 ноябрь кунидан эътиборан директордан дарак йўқлиги ҳақидаги гапларини айни кунда мактабга вақтинча раҳбарлик қилаётган директор ўринбосари Феруза Раҳматова ҳам тасдиқлаб, мактаб раҳбарининг ишга келмаслик ҳолати охирги 3 йил давомида сурункали тарзда давом этаётганини билдирди.

    Феруза Раҳматова.

    Феруза Раҳматова.
    Фото: «Дарё»

    — Ўзимнинг ишларимга улгурмаяпман, фақат чопа-чоп билан бўлиб қолдим, — дейди Феруза Раҳматова. – Бунинг учун менга ойлик тўлашмайди-ку. Охирги 3 йил давомида пахтага ҳам, сайловда ҳам мактаб директори сифатида барча масъулият менинг зиммамда бўлиб қоляпти.

    Феруза Раҳматова мактабнинг директорсиз ишлаб келаётганини туман халқ таълимига бир неча маротаба билдирганини, мактабга раҳбар тайинлашларини сўраганини айтмоқда.

    — Туман халқ таълими бўлимида вақтинча раҳбар бўлиб турган Норсафар Ёқубов ва ходимлар йўриқчисига ҳам бу ҳақда такрор-такрор айтиб, «қачонгача бу ҳолатга жим қараб турасизлар», дедим, — дейди Феруза Раҳматова. — Ишлаб туринг дейишади холос.

    — Охирги уч йил давомида бўлиб ўтган ота-оналар йиғилишида мактаб директори умуман кўриниш бермаган, — дейди Муқаддам Саидова. – Бирор бир муаммо бўйича ҳам директорни излаб борсак, касал дейишади. Директорни кўрмаймиз. Муаммоимиз ҳал бўлмайди.

    Муқаддам Саидова.

    Муқаддам Саидова.
    Фото: «Дарё»

    Бу каби айбловларга мактаб директори Холмурод Шотўраев қандай жавоб берар экан деган илинжда, мактаб директорини изладик. Мактабда бўлган кунимиз тополмагач, қўл телефонига қўнғироқ қилдик. Жавоб бермади. Мақола чоп этилиш арафасида ҳам бир неча маротаба боғланишга уриндик. Аммо директор телефонига жавоб бермади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар раҳбарнинг ўз ишига масъулиятсизлиги, ишига умуман келмаслиги ўринбосар Ойнахол Мардонованинг кўнглига келган ишни қилишига замин яратиб бераётганини айтмоқда.

    — Директор ўринбосари Ойнахол Мардонованинг ҳар чоракда топширган «отчёт»ларимиз учун икки минг сўмдан пул йиғиши жонга тегди, — дейди бошланғич синф ўқитувчиси Азиза Алдарова. – Менга иккита синф раҳбарлигини беришган. Аммо фақат биттаси учун пул тўлашади. Шунга қарамасдан ҳар чоракда «отчёт» топшираётган пайтим, Мардонова ҳар иккала синф учун икки минг сўмдан тўрт минг сўм пул беришимни талаб қилади. Арзимаган пулни беришдан қочмайман. Лекин нима учун беришим лозимлигини билишга ҳаққим бор-ку?

    Мактаб ўқитувчиларининг айтишича, Ойнахол Мардонова мактабдаги мавжуд 45 та синф раҳбаридан ҳар чоракда топширилаётган ҳисоботи учун 2 минг сўмдан пул йиғиб олади.

    — Ҳар чоракда топширадиган ҳисоботимиз шуки, — дейди мактаб ўқитувчиларидан бири Мунаввар Исаева, — синфимизда неча нафар ўқувчи бор ва шунинг неча нафари ўғил болалар, қиз болалар сони нечта эканлигию, якунланаётган чоракда қайси ўқувчи келиб, қайси ўқувчи кетганлигини билдиришимиздир. Энг аламлиси, биз ҳам ҳисобот топширамиз, ҳам пул тўлаймиз. Очиқчасига пул сўрайди. Сабабини сўрасак, «райОНО»га беришини айтади.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқотга киришган Ойнахол Мардонова ўқитувчиларнинг ҳар чоракда синф раҳбарларидан 2 минг сўмдан пул йиғиши ҳақидаги айбловларини тамоман рад этиб, бир маротаба мактабга китоб олиб келган ҳайдовчига 100 минг сўм хизмат ҳақини бировдан олиб берганини, сўнгра буни 49 нафар синф раҳбарларидан йиғиб олганини айтди. «Ўшанда директорга 100 минг сўмни қандай тўлайман деганимда «амаллаб тўлаб юборинг, кўпайлашамиз» деганди, — дейди Ойнахол Мардонова. — Бўлди, синф раҳбарлардан йиғилган пул фақат — шу».

    Ўқитувчилар Мунаввар Исаева, Камола Диёрова, Нигора Рўзибоева, Шаҳодат Бердиевалар ўринбосар Мардонованинг синф раҳбарлардан ҳар чоракдаги «отчёт»и учун 2 минг сўмдан пул йиғиб олиши ёзилмаган қонунга айланганини, бу ҳам етмаганидек ўринбосар дарс тақсимотида ҳам таниш-билишчиликка йўл қўйишини билдирмоқда.

    — Мактабимизда мутахассислар етарли бўлса-да, ҳар йили янги ўқитувчи олиб келинади ва бизнинг дарсларимизни олиб беришади, — дейди Мунаввар Исаева. – Шундай қилиб сунъий дарс тақчиллигини келтириб чиқармоқда. Мана, масалан, Ёрқиной Бекназарова исмли маданият коллежи битирувчиси 15 соат дарс билан таъминланган. Ваҳоланки, маданият коллежи битирувчиси мактабда дарс бериши мумкин эмас.

    Ойнахол Мардонова Ёрқиной Бекназарованинг ҳақиқатдан ҳам маданият коллежи маълумотига эга эканлигини тасдиқлаб, у 2006 йилдан бери ушбу мактабда ишлашини билдирди. — 2015 йил декрет таътилига чиққан Ёрқиной Бекназарова 2018 йил ўз ўрнига ишга қайтиб келди, — дейди Ойнахол Мардонова. — Декретдан чиққан ходимни иш билан таъминлашимиз шарт ахир.

    Камола Диёрова.

    Камола Диёрова.
    Фото: «Дарё»

    Жисмоний тарбия ўқитувчиси Камола Диёрова янги ўқитувчиларга дарс беришда илгари метод бирлашма билан маслаҳатлашилганини, ўринбосар Ойнахол Мардонова давридаги дарс тақсимотида эса метод бирлашманинг фикри умуман қизиқтирмай қўйганлигини айтса, Дилором Боймуродова эса Ойнахол Мардонова янги ўқитувчиларга дарс беришда улардан моддий манфаатдорлик кўраётганини айтмоқда.

    — Эндигина ишга келган ўқитувчи раҳбариятга менга 18 соат дарс берасан деб шарт қўяди, — дейди Дилором Боймуродова. – Бунақанги шарт қўйишининг боиси эса улар «узатган». Мен эса «узатмайман» шунинг учун ҳам менинг дарсимни олиб уларга беради.

    Дилором Боймуродовага кўра, жорий ўқув йилида мактабда ўқитувчи кадрлар етарли бўлса-да, яна 18 нафар ўқитувчи ишга қабул қилинган.

    — Агар Мардоновага буни айтиб, ҳақимизни талаб қилсак ёмон кўринамиз ва тушгача бир соат, тушдан кейин эса яна бир соат дарс билан жазоланамиз, — дейди Дилором Боймуродова. Шу тарзда сунъий дарс тақчиллиги келиб чиқаверади.

    Ўқитувчи Нигора Рўзибоева Мардонова томонидан ана шундай тушгача бир соат, тушдан кейин бир соат дарс билан сийланганини айтмоқда.

    Нигора Рўзибоева.

    Нигора Рўзибоева.
    Фото: «Дарё»

    — Менда шу ҳолат бўлди, аввалроқ тушгача бир соат, тушдан кейин бир соат дарс учун уйдан келиб кетардим, — дейди Нигора Рўзибоева. – Феруза Раҳматова раҳбар сифатида иш бажара бошлагач, дарсларим жойига тушди. Энг ёмони, бу ҳолат 2018 йил ноябрь ойигача давом этди. Аслида дарс тақсимоти август ойида якун бўлади. Нимагадир ноябрь ойигача қайси синфда неча соат дарсимиз борлигини билмай сарсон бўлдик.

    Мунаввар Исаеванинг «Дарё»га қўшимча қилишича, мактаб директори Холмурод Шотўраев ва ўринбосар Ойнахол Мардоновалар ногиронлиги бўлган 10-синф ўқувчиси Муҳайё Алимардоновага 4–5 нафар ўқитувчи педагог ходимлар томонидан ўтилиши лозим бўлган инглиз тили, тарих, математика, она тили каби 8 соат дарсни ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Зебо Бекназаровага топширади. Ўқитувчилар бу ҳақда айтгач эса, бу кўзбўямачилик барҳам топади. Аммо ўшанда Зебо Бекназарова дарс олиш учун катта миқдорда пул берганини айтиб, норозилигини билдиради.

    Мактаб ўқитувчилари суҳбат давомида тоифа олса-да, устама олиш учун ўринбосар Мардонованинг қош-қовоғига қарашларига тўғри келаётганини айтмоқда.

    Ўқитувчи Азиза Алдарова тоифаси бўлса-да, устама олмаётганини айтса, Шаҳодат Бердиева устама олиш учун сабаб бўлаётган ўқувчилари ютуғи бошқа ўқитувчилар номига ёзилиб, унинг меҳнатидан Мардоновага таниш ва яқин ўқитувчилар роҳатланаётганини билдирмоқда.

    Шаҳодат Бердиева.

    Шаҳодат Бердиева.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳар ўқув йилида ўқувчиларим фан олимпиадаларининг вилоят босқичида юқори ўринларни олиб, устама учун ҳақли эканлигим исботланса-да, менинг ютуғим Мардоновага яқин бўлган ўқитувчилар номига ёзилиб, устамани улар олишади, — дейди инглиз тили фани ўқитувчиси Шаҳодат Бердиева.

    — Устама олиш учун унга қуллуқ қилишимиз керак, унинг чойини дамлаб, хизматига ўтишимиз лозим, ўшандагина бизга устама ва рағбат ёзади, — дейди Дилором Боймуродова. — Йўқса шундай оёқости бўлиб юраверамиз. Лекин қачонгача?

    Ойнахол Мардонова ўқитувчи Шаҳодат Бердиеванинг иддаосига жавобан бу борада ўзининг ҳақлигини исботловчи ҳужжатларни тақдим қила олишини, иши ҳаққоний эканлигини айтиб, Шаҳодат Бердиевани туҳмат қилишда айблади.

    Дилором Боймуродова ноқонуний моддий ёрдам ва рағбат олганлиги учун мактаб директори Холмурод Шотўраев ва унинг собиқ ўринбосари Абдусамад Маллаевлар ўз вақтида тавон тўлашганини, ортиқча олинган пулларни қайтаришганини айтмоқда.

    Дилором Боймуродова.

    Дилором Боймуродова.
    Фото: «Дарё»

    — Ўз вақтида мактаб директори ва ўринбосари бир-бирига тавсия бериб устама ва рағбат олиб боқди, аммо вақти келдики, тафтиш қилинди, маблағлар ортиқча тўлангани исботланиб, қайтариб тўлашди, — дейди Дилором Боймуродова. — Шундан ҳам хулоса қилишмаяпти.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда ўқитувчи Шаҳодат Бердиева Ойнахол Мардоновани педагог сифатида ҳам ўз касбига нолойиқ дея атамоқда.

    — Мардонова ўқитувчи сифатида ҳам касбига нолойиқ, — дейди Шаҳодат Бердиева. – Ҳар сафар биз ўқитувчиларни тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўкади. Қарғайди. Қандай қилиб ўқитувчи шу каби сўзларни айтишига ҳайратланаман.

    Бу айбловга жавоб берган Ойнахол Мардонова раҳбар сифатида баъзан қаттиқ гапирганини тан олар экан, ёмон сўзлар айтмаганини таъкидламоқда.

    Мактабдаги машмашани ўрганар чоғи, ўқитувчилар ва ота-оналар ушбу мактаб бундан 5–6 йил илгари республикадаги мавжуд қарийб ўн мингга яқин мактаблар орасида кучли 10 таликка кирганини, республика рейтингида 6-ўринни қайд этганини айтиб қолишди. Мактабнинг айни кундаги рейтинги билан қизиққанимизда эса туманда охирги ўринларни қайд этишини билдиришди. Мактаб жамоасининг республика миқёсидаги 6-ўриндан туман даражасидаги рейтингда охирги поғонага тушиб қолиш мактаб жамоасининг «катта қулаш»идан дарак бериб турибди. Нега? Нима учун мактаб бундай ҳолатга келди? Мактабнинг шу қадар обрў-эътиборини йўқотишига туман халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари жим қараб туришдими? Саволлар кўп, жавоблар эса мутасаддилардан. Ўйлаймизки, бу каби саволларимизга вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари тез орада жавоб беришади. Биз эса кутамиз ва кузатамиз.

    07.05.2019, 17:40   Изоҳ (0)   35698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муборак Рамазон ойи билан табриклади (видео)

    07.05.2019, 17:28

    Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

    07.05.2019, 16:30

    «Humo Arena» муз саройи олдида ҳарбий техника намойиши бўлиб ўтмоқда (фото)

    07.05.2019, 16:15

    Алишер Абдуалиев инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

    07.05.2019, 15:41

    Навоийда ҳоким маҳалла раиси номзодига қарши чиқмоқда (видео)

    07.05.2019, 15:17

    Ўзбекистон қудратли мамлакатлардан қайси бирини танлайди? Абдулазиз Комилов изоҳ берди

    07.05.2019, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ширинлик ва зарарли маҳсулотларга ўчликдан қутулиш учун уларнинг ўрнига нима ейиш керак?

    Лайфстайл | 10 май, 12:40

    G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни бир-бири билан мулоқот бошлашга чақирмоқда

    Дунё | 10 май, 12:10

    “Хусусий университетларга давлат ташкилотлари лицензия бериши нотўғри” — Нуриймон Абулҳасан

    Ўзбекистон | 10 май, 11:45

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Лайфстайл | 10 май, 11:31

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    Лайфстайл | 10 май, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.