Дима Биланнинг уйи Рассказово посёлкасидаги Боровский шоссе яқинида жойлашган. Санъаткорнинг айтишича, бу уйни танлагунича у 40 га яқин қўрғонни кўздан кечирган. Айнан шу вариантни танлашига эса уйнинг Сказка кўчасида жойлашгани ва атрофи қарағай ўрмони билан ўралгани сабаб бўлган.
Қўшиқчи бу уйни 2010 йилда 1 миллион еврога (1 120 565 доллар) сотиб олган. Аввалига у уй бўлмаган — 24 сотих ерга қурилган бетон коробка эди. Қурилиш 3 йилга яқин давом этган. Охири 400 квадрат метр майдонга эга икки қаватли коттеж юзага келган.
Суҳбатлашиб ўтирадиган жой экоуслуб ва шаҳар услубининг уйғунлигида қурилган. Бу ерда қулайлик ва шинамлик ҳамоҳангдир. Унинг дизайнини яратишда Димага дизайнер Наталья Глуховская ёрдам берган.
Уйдаги барча хоналар ёқимли рангларда безатилган: ёнғоқ, қаймоқ, кулранг-жигарранг ва қаҳва рангларида. Меҳмонхона ошхона билан туташиб кетган. Овқатланиш хонасида катта стол ва стул-креслолар мавжуд.
Кутубхона махсус эскиз бўйича қурилган. Деворлар Санкт-Петербургдан келтирилган эски ғиштлардан қад кўтарган. Полда эса қўл меҳнати билан яратилган турк гилами тўшалган.
Меҳмонхонага юмшоқ мебеллар жойлаштирилган. Хонага жозибадор Yamaha рояли алоҳида кўрк бериб турибди.
Биринчи қаватда лаунж-ҳудуд бор. Меҳмонлар учун у ерда индивидуал буюртма асосида катта диван жойлаштирилган. Шунингдек, бу ерда оригинал осма кресло-арғимчоқлар ҳам бор. Деворга кимошди савдосида сотиб олинган сурат осилган.
Қўшиқчининг ишчи кабинети иккинчи қаватда жойлашган. У ерда стол ва компьютер, қулай чарм кресло, диван ва кичик жавон бор.
Ётоқхонанинг катта қисмини икки кишилик каравот эгаллайди. Унинг ёнида бизоннинг боши тасвирланган тумбалар жойлашган.
Ҳаммомнинг шифти ва деворлари ониксдан ишланган абстракт панно билан безатилган. Ванна эса майда массаж учун мўлжалланган майда тошлар билан тўлдирилган подиумга ўрнатилган.
Уйнинг болохонасида эса қалин шишадан ясалган пол ва уй кинотеатри жойлашган. Хонага, шунингдек, тун юлдузларни кузатиш учун телескоп ҳам ўрнатилган.
Чордоқ эса хотиралар музейига айлантирилган. Сирли хонага кириш учун жавондаги махфий кириш йўлагини топиш керак. Чордоқда фотосуратлар, қўшиқчи учун қадрли бўлган турли нарсалар ҳамда арзон нарсалар сотиладиган бозордан харид қилинган антиқа буюмлар сақланади. Дима бу хонага бир йилда бир марта муҳим ҳодисаларни эслаш учун киради.
Хонанданинг уйида яна шундай бир хона борки, у ерга бегоналар киритилмайди. Бу унинг мусиқа студиясидир. У ерда Дима ижод билан шуғулланади. Дмитрий Биланнинг бундан ташқари яна бошқа уйлари ҳам мавжуд. Лекин у бу уйни ҳақиқий уйи деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)