Leader Travel and Study компанияси чет элда таълим олишни истовчиларни мамнун этишда давом этмоқда. Эндиликда абитуриентлар хориж мамлакатларининг исталган университети талабасига айланишлари мумкин, энг муҳими чегирмаларга эга бўлиш имкониятини таклиф этамиз.
LTS (Leader Travel and Study) корхонаси иш фаолиятини 2016 йилдан бошлаб абитуриентларга ўзлари хоҳишлари ва малакаларига кўра таълим дастурини танлашда, олий ўқув юртларида «Талабалик» мақомига эга бўлишда, ёзги таътилда кўникма ва малакаларини оширишда, виза олиш жараёнлари ва чет элда таълим олишлари учун керакли бўлган барча жабҳаларда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
Leader Travel and Study корхонаси абитуриентлар ва талабаларга ва хатто ўқитувчи ва ўқувчиларга чет элда таълим олиш, малака ошириш ва ёзги таътил мактабларида ўқишга ёрдам беради. Биз дунё бўйлаб қуйидаги дастурларни таклиф этамиз:
Англия:
Англия таълим тизими ўзига хос сифат стандартига эга. Бирлашган Қироллик мактаблари ва университетлари энг яхши таълим муассасаларининг халқаро рейтингида изчил равишда етакчилик қилмоқда. Биз сизларга рейтинги баланд университетларда ёзги таътил ва тил курслари, бакалавр, магистратура ва малака ошириш дастурларига £4,500 гача чегирмалар мавжуд эканлигини маълум қилмоқчимиз
АҚШ:
АҚШда ўқишнинг афзалликларини кўрмаслик мумкин эмас! Энг сезиларлиси - Америка университетларининг рейтинглари. Иккинчиси ва кўпчилик учун энг муҳими, Америка университетлари (бакалавриат ва / ёки магистратура битиргандан сўнг) битирувчилари АҚШда (ва мамлакат ташқарисида) иш билан банд бўлишнинг энг катта имкониятлари мавжуд, бундан ташқари талабалар ўқув жараёнида бепул ва ҳақ тўланадиган амалиётлар ўташлари ҳам мумкин. Дунё тан олган АҚШнинг хусусий ва давлат университетларида ёзги таътил ва тил курслари, бакалавр, магистратура, аспирантура ва малака ошириш дастурлари бўйича 70% гача чегирмалар мавжуд
Австралия:
Австралиянинг қитъаси ноёбдир: бебахо табиати ва бой фаунаси осмонўпар бинолар, бизнес доиралари ва обрўли университетлар билан бирга чамбарчас боғлиқ. Австралияда таълим тизими инглиз моделига асосланган. Шу билан бирга, Австралия университетларида таълим нархи АҚШ ва Европа мамлакатларига нисбатан (30-40%) нисбатан анча паст.
Австрия
Австрия инсон хавфсизлиги, диний эркинлик ва тенг ҳуқуқлилик ҳурматига сазовор бўлган хавфсиз, барқарор, фаровон мамлакатдир. Австрияликлар хорижийларга нисбатан бағрикенглик муносабати билан машҳур. Бу ерда дунёнинг 130 мамлакатидан талабалар таҳсил олишмоқда. Чет эллик талабалар учун яшаш ва ўқиш нархи бошқа Европа мамлакатларига нисбатан паст. Бундан ташқари, талабалар расман меҳнат қилиш ҳуқуқига эгалар ва шу билан жорий харажатларни тўлай оладилар. Биз билан бирга Австрияннг давлат университетларида бепул таълим олиш имкониятига эга бўласиз.
Беларусь
Беларусда таълим олиш жуда баланд обрўга эга бўлмагани билан, ўзининг сифатли ва бепул таълим дастурлари билан Европадаги бошқа мамлакатлар таълим тизимидан ажралиб туради. Бу давлатда таълим олишнинг яна бир афвзаллиги инглиз тилини билмайдиган, фақатгина рус тилида таълим олмоқчи ва лекин Европада ўқимоқчи бўлган талабалар учундир. Бизга қўнғироқ қилинг ва ўзингиз учун мос таълим дастурини танланг.
Чехия Республикаси
Чехия Республикаси Европадаги давлатларда камдан кам учрайдиган имкониятни тақдим этади – танланган соҳага қарамасдан барча давлат университетларида таълим олиш бепул. Бизлар билан Чехиядаги давлат университетларида бепул таълим олишингиз мумкин.
Дубай
Бирлашган Араб Амирликларида ўқиш нафақат юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган таълим олиш имконияти, балки ажойиб Шарқ мамлакати билан танишиш имкониятидир. Бирлашган Араб Амирликлари турли омиллар билан дунёнинг турли мамлакатларидан талабаларни жалб қилади. Бу йил бўйи иссиқ иқлим, шаҳарларнинг юқори даражада ривожланиши ва ноёб халқаро муҳит. Бундай Шарқона мамлакатда биз билан Европа стандартларига жавоб берадиган таълим дастурларига 20%гача чегирма олишингиз мумкин
Франция
Кўп йиллар мобайнида Францияда таълим чет элликлар орасида жуда оммалашган: Франция Европанинг энг машҳур манзили мақоми учун Германия билан рақобатлашиб келишининг биринчи йили эмас. Парижнинг қоқ марказида жойлашган қадимий дунёда эътироф этилган университетлари, нуфузли муҳандислик коллежлари, Европа бизнес мактаблари — буларнинг барчаси чет эллик талабаларни ниҳоятда қизиқтиради. Сиз биз билан Францияда энг арзон нархларда ёзги таътилларга ва тил курсларига боришингиз ва Европанинг энг «Романтик» мамлакитида саёҳат қилишингиз мумкин
Германия
Германия таълим тизими бошланғич талабалар ва ёш олимларни бирдек ўзига жалб қилади. Унинг ўзига хос хусусияти эски университет анъаналари билан илм-фаннинг замонавий ютуқлари уйғунлиги билан ажралиб туради. Германияда олий таълимни танлашда муҳим омил —кириш имтиҳонлари йўқлиги ва асосан бепул таълим олиш имкониятидир. Биз сизга хусусий ва давлат университетларида тил курслари, бакалавр, магистратура ва аспирантура таълим дастурлари асосида таълим олишингиз учун керакли бўлган барча жараёнларда ёрдам берамиз
Гренада ороллари
Гренада — Гренада, Кариока ва Петит Мартиник учта оролларни ўз ичига олган мамлакат. Гренадада таълим 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бепул ва мажбурийдир. Оролда иккита университет мавжуд. Бу орол АҚШнинг Миами шаҳридан кема орқали 3 ярим соат узоқликда жойлашган. Бу ерда таълим олиш сизни қизиқтирган бўлса биз билан боғланинг ва 30%гача чегирмага эга бўлинг.
Ҳиндистон
Хорижда, шу жумладан Ҳиндистоннинг олий таълим ўқув юртларида олинган дипломлар таълим кўрсатгичининг баланд эканлигидан далолат беради. Ҳиндистон университетларини битирган мутахассисларга талаб катта. Бугунги кунда Ҳиндистон университетларида ўқиш молиявий жиҳатдан жуда қулай бўлиб, бу мамлакатда яшаш харажатлари Европа таълим муассасаларига нисбатан анча паст, шунга қарамасдан IT ва Тиббиёт соҳлари дунё бўйлаб етакчи ўринларни эгаллайди. Бизда сиз учун Ҳиндистоннинг катта ва нуфузи баланд университетларида барча соҳаларда таълим олиш вариантлар мавжуд.
Испания
Испания энг машҳур таълим йўналишларига эга бўлган учликка кирувчи бой тарихга ва маданиятга эга мамлакалтлардан бири ҳисобланади. Бир неча Испания университетлари 2016 йили Times Higher Education World University Rankings бўйича топ 200 талик Таълим муассассалари рейтингидан ўрин олган. Шу билан бир қаторда, испан университетларида ўқиш учун нархлар анча паст, масалан, Буюк Британиядагига нисбатан ўртача икки баравар арзон. Биз билан биргаликда, Европанинг энг туристик зоналаридан бири бўлган мамлакат таълим дастурлари ҳақида маълумотга эга бўлинг.
Италия
Италия нафақат Уйғониш даврига мансуб дунёга машҳур рассомлари, чиройли манзаралари ва пиззаси билан, балки энг қадимий таълим тизими билан ҳам мақтанса арзийди. Айнан шу мамлакатда Европанинг илк олий муассассаси — тарихи XI асрдаги салибчилар даврига тўғри келадиган Бологна университети ташкил этилган. Сиз Италиянинг давлат университетларида бепул таълим олишни истайсизми? Унда бизга мурожаат қилинг.
Жанубий Корея
Жанубий Кореянинг таълим тизими бошқа ривожланган давлатларга нисбатан энг самарали ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, Корея олий ўқув юртлари орасида аниқ иэрархик пирамида тизими мавжуд, натижада дипломлар котировкаси жуда катта фарқ қилади. Агар сиз Жанубий Кореяда таълим олиш дастурлари, виза жараёнлари, чегирма ва грантлар ҳақида маълумотга бўлмоқчи бўлсангиз пайсалга солмай бизга мурожаат қилинг.
Канада
БМТнинг маълумотларига кўра Канададаги таълим энг юқори сифатли ва арзон ҳисобланади. У дунёдаги нуфуз жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллайди, бу кўплаб чет эллик абитуриентларни ушбу мамлакатда олий маълумот олиш имконияти билан танишишга ундайди. Сизда ҳам Канададаги ўқув дастурлари ва давлат тарафидан бериладиган чегирмалар қизиқтирса биз билан алоқада бўлинг.
Кипр
Кипрда таълим тизимини модернизация қилиш бўйича мақсадли ҳукумат чоралари натижасида Кипрдаги таълим тобора оммалашиб бормоқда: Кипр ЯИМнинг 7 фоизидан кўпроқини таълимга сарфлайди, Дания ва Швециядан сўнг Европа Иттифоқида учинчи ўринни эгаллайди. Натижада, 2013 йил бошида Кипрда чет эллик талабалар сони уч баробар ошди. Кипр кичик орол бўлишига қарамасдан, ундаги университетлар кичик эмас ва кўплаб халқаро рейтингларда етакчи ўринни эгаллайди. Биз билан сиз кичкина оролнинг катта имкониятларига эришишингиз мумкин.
Латвия
Латвия Европа Иттифоқи ва Шенген битимининг аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун Латвия олий ўқув юртларида олинган дипломлар Латвия чегараларидан ташқарида бир хил ҳуқуқий кучга эга. Хорижликлар Латвияга асосан туризм, тадбиркорлик, логистика ва банк соҳаларида таълим олиш учун боришади. Бундан ташқари, Латвия университетлари бизнес инкубаторлари билан танилган: масалан, тажрибали мутахассислар ва ўқитувчилар назорати остида талабалар келажакда ўзларининг бизнеслари учун пойдевор яратадилар. Бизда Ўзбек абитуриентларига ҳам молиявий, ҳам дастурлари жиҳатидан тўғри келадиган топ рейтингли хусусий ва давлат университетлари танловлари мавжуд.
Малайзиа
Малайзия — энг паст нархларда юқори сифатли таълимни кафолатлайдиган мамлакат. Малайзияда ўқиш ҳаётингизни бутунлай ўзгартирадиган ажойиб тажриба. Ушбу мамлакатнинг аҳолиси инглиз тилини яхши билади ва маҳаллий олий ўқув юртларининг дипломлари хорижда иш берувчилар томонидан юқори баҳоланади. Биз билан 2+2 таълим дастурларига сиз истаган йўналиш бўйича ҳужжатларингизни топшириш осон ва ишончлидир.
Польша
Польшада асосан Европа дипломларини олишни истовчи, лекин тубдан янги муҳитга тайёр бўлмаган Россия ва МДҲ мамлакатларидаги талабалар учун мос. Польша бир вақтлар СССРнинг бир қисми бўлганлиги туфайли, у ерда собиқ таълим тизимининг кўп қисми сақлаб қолинган. Аммо шу билан бир қаторда бугунги кунда у Европа билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Португалия
Португалияда таълим - юқори малакали билимларни мақбул нархларда олишни истаганлар учун ажойиб имконият. Европа қитъасининг энг ғарбий мамлакатларидан бири бўлган бу мамлакат олий таълим соҳасида қадимий анъаналарга эга: бу эрда Европанинг энг қадимги университетларидан бири, машҳур бизнес мактаблари ва илғор политехника университетлари мавжуд. Португалия Халқ таълими вазирлиги олий таълимни ривожлантириш дастурларига, тадқиқот лабораторияларини жиҳозлаш учун пул ажратишга, шунингдек, талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратмоқда.
Қозоғистон
Қозоғистонда таълим — ахлоқий, интеллектуал, маданий, жисмоний ривожланиш ва касбий етукликни шакллантириш учун олиб бориладиган доимий таълим ва тарбия жараёнидир. Сиз қўшни мамлакатда инглиз, рус ёки қозоқ тилларида Европа стандартига жавоб берадиган университетларда арзон нархларда таълим олишни истасангиз, биз билан боғланинг.
Россия
Айни пайтда Россияда таълим бакалаврларни, магистрларни ва фан докторларини тайёрлашда халқаро стандартларга тўлиқ мос келади. Россия таълим тизими таълимни тадқиқот фаолияти билан бирлаштириб, инновация жараёнини рағбатлантиради. Шу муносабат билан, Россиянинг етакчи олий ўқув юртларида талабалар турли соҳаларда тадқиқотлар олиб боришда кўмаклашадиган катта ресурслар, профессор-ўқитувчилар ва ўзларининг илмий мактаблари билан бир қатор афзалликларга эга.
Швейцария
Швейцариядаги таълим обрў-эътибор ва элитизм билан боғлиқ. Бу ерга асосан ҳаётда энг яхши нарсаларга эга бўлишни хоҳлайдиганлар келишади. Европа давлатлари орасида Швейцарияда таълим олиш учун давлат томонидан бериладиган грантлар энг юқори даражага эга. Шу билан бирга, таълим муассасалари тўлиқ автономияга эга, бу нафақат таълим ва илмий тадқиқотларда замонавий тенденцияларни кузатиш, балки уларни шакллантириш имконини беради.
Туркия
Туркиядаги таълим чет эллик талабалар учун ноанъанавий танловдир, чет элликлар кўпчилиги тез-тез дам олиш учун бу илиқ ва дўстона мамлакатга келади. Бироқ, туркий таълим бутун Европа стандартларига тўла мос келади ва таълим учун паст нархлар, ёқимли иқлим ва бой маданият бу соҳани янада жозибадор қилади: 2000 йилларнинг бошидан буён мамлакатда чет эллик талабалар сони икки баробарга ошди. Бизлар орқали қандай қилиб 100% чегирмага эга бўлиш ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Украина
Украина Европа таълим тизимига эга бўлган меҳмондўст ва чиройли мамлакатдир. Бугунги кунда Украина университетларида дунёнинг 152 мамлакатидан келган 63 мингдан ортиқ хорижий талабалар таълим олишмоқда, ва ҳар йили уларнинг сони ортиб бормоқда. Украинадаги олий таълим тизимида турли даражадаги аккредитация қилинган таълим муассасалари мавжуд: коллежлар, институтлар, университетлар, академиялар, турли профиллар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлайди. Чет эллик талабалар нафақат назарий билимларни оладилар, балки амалий кўникмаларга ҳам эга бўладилар. Биз Украинадаги турли хил Давлат Тиббиёт Университетлари билан ҳамкорликда ишлаймиз, ва сизларга арзон нархларда таълим олишда ёрдам берамиз.
Венгрия
Венгриядаги олий таълим ўзининг жуда бой тарихига эга: бу мамлакатда биринчи университет узоқ 1367 йилда асос солинган. Бугунги кунда Венгрияда қарийб юзлаб йирик давлат университетлари, институтлар, хусусий таълим муассасалари, диний университетлар, тил мактаблари бор. Бу ерда етакчи Британия ва Америка университетларининг филиаллари мавжуд. MBA дастурлари машҳур.
Хитой
Хитойнинг ўсиб бораётган иқтисодиёти юқори малакали мутахассисларга муҳтож, шунинг учун Хитой таълим тизимининг ҳозирги даражаси энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради: бу эрда бакалавр ва магистрлик дастурларида ўқишингиз, машҳур мутахассисликларга эга бўлишингиз ва докторлик дастурлари бўйича бепул тадқиқотлар олиб боришингиз мумкин. Бизга қўнғироқ қилинг ва грант/ стипендияли дастурлар ҳақида маълумотга эга бўлинг.
Япония
Японияда таълим жамият, давлат, оила томонидан қўллаб-қувватланади ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишни ҳохловчи ҳар бир японияликлар доимо ва интенсив равишда илм олишга мажбур. Ҳар бир инсон Япониянинг дунёдаги энг ривожланган давлатлардан бири эканлигини билади, лекин бу давлат чет эллик талабаларни қабул қилиш учун жуда қизиқарли шарт-шароитларни таклиф қилаётгани кўпчилик учун ҳақиқий кашфиётдир. Сиз ҳам Япониядаги таълим дастурлари ҳақидаги энг охирги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
ЛTS (Leader Travel and Study) 2016 йилдан буён абитуриэнтларга ўзлари ҳохишлари ва малакаларига кўра таълим дастурини танлашда, олий ўқув юртларида «Талабалик» мақомига эга бўлишда, ёзги таътилда кўникма ва малакаларини оширишда, виза олиш жараёнлари ва чет элда таълим олишлари учун керакли бўлган барча жабҳаларда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
Англияда ёзги таътил
£700/ ҳафтасига, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўқиш тўлови
Ётоқхона тўлови
3 маҳал овқат
Экскурсиялар
2 кунлик тўлиқ экскурсия
1 ярим кунлик экскурсия
Мактаб рюкзаги
Дарсликлар
Мактаб кундалиги
Кипрда 2 ҳафталик ёзги таътил
Жойлашуви: Шимолий Кипр, Никосия
Вақти: июль август 2019
Дастур турлари: General English, IELTS’га тайёрлов
Дарслар ҳафтасига 5 марта 5 соатдан бўлади;
Шанба ва якшанба кунлари Карпаз ва Искеле соҳилларида саёҳат мавжуд
525 евро ичига:
-таълим олиш;
-ётоқхона;
-овқатланиш;
-экскурсия;
-кампусда турли хил кўнгил очар дастурлар;
-спорт залда спорт билан шуғулланиш;
-соҳил бўйлаб саёҳат;
-трансфер
Тиббий суғурта ва авиа чипталардан бу нархга киритилмаган
Чехияда ёзги таътил
1 ҳафта турар жой учун - 550 евро
2 ҳафта - 740 евро
3 ҳафта - 940 евро
4 ҳафта - 1150 евро
Ушбу тўлов қуйидагиларни ўз ичига олади:
- турар жой
- кутиб олиш
- нонушта
- Прагага саёҳат
- SIM-карта,
- университетларда тақдимот ва маърузалар қатнашиш имконияти.
Тиббий суғурта ва авиачипталардан бу нархга киритилмаган.
Малайзияда ёзги таътил
1 - 14 июлгача давом этади.
Нархи- 900 доллар
Ушбу тўлов қуйидагиларни ўз ичига олади:
- турар жой
- кутиб олиш
- 3 маҳал овқатланиш
- Sunway Lagoon паркига саёҳат
- ингиз тили дарслари
- университетларда тақдимот ва маърузалар қатнашиш имконияти.
Авиачипталардан бу нархга киритилмаган.
Польшада ёзги таътил
1 ойлик талим дастури.
Нархи- 640 евро
Ушбу тўлов қуйидагиларни ўз ичига олади:
- турар жой
- кутиб олиш
- 3 маҳал овқатланиш
- шаҳар бўйлаб саёҳат
- ингиз тили дарслари
- университетларда тақдимот ва маърузалар қатнашиш имконияти.
Авиа чипталардан бу нархга киритилмаган.
Анталияда ёзги таътил
1 ойлик талим дастури.
Нархи- 1415 доллар
Ушбу тўлов қуйидагиларни ўз ичига олади:
- турар жой
- кутиб олиш
- 3 маҳал овқатланиш
- шаҳар бойлаб саёҳат
- соҳил бойида чўмилиш
- ингиз тили дарслари
- университетларда тақдимот ва маърузалар қатнашиш имконияти.
Авиа чипталардан бу нархга киритилмаган.
АҚШда ёзги татил
Инглиз тили билим даражаси муҳим эмас
Ўқиш нархи 3 ой учун 8000 доллар (суғурта, ўқиш ва турар жой пули, 2 маҳал овқат ичида)
Жойлашуви: Dayton Beach, Жанубий Флорида
Ёш чегараси: 19 ёш
Биз билан боғланиш учун:
+998 95 1980301
+998 97 4100774
+998 99 870 31 33
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)